Гўзал намуна
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муваффақиятли мураббийнинг сифатларидан яна бири гўзал намунадир. Гўзал намуна ҳам сўзда, ҳам амалда бўлади. Юқорида айтганимиздек, отанинг болага таъсири сўзда 7% ни, амалда 93% ни ташкил қилади. Бола яхши-ёмон нарсани ота-онадан ўрганишини ҳам айтиб ўтдик. Минг кишини бир кишига айтган сўзидан, бир кишини минг кишига қилган амали таъсирлироқдир. Ҳозирги замонда айтадиларки, минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзалдур.

 Амр ибн Атоба боласига ўқитувчи ёллабди. Ўқитувчига айтибдики: «Боламни тарбия қилишдан олдин ўзингни ислоҳ қил. Чунки унинг кўзлари сенга боғлиқдир. Унинг наздида сен қилган нарсагина яхши, қилмаган нарсангина ёмондир. Болалар мураббийни ўзлари учун намунали йўлбошчи деб биладилар.

Она-бола ҳикояси

Биздан узоқ бўлмаган бир юртда она-бола бўлган экан. Она боласига жуда меҳрибон ва раҳимдил экан. Бола ҳам онасини дунёларга алишмас даражада яхши кўрар экан. Улар оддий қишлоқ ҳаётида яшардилар. Бола 5-6 ёшлар атрофида эди. Кунлардан бир кун бола онаси томон хурсанд кайфият билан, онажон дея, чопқиллаб келди-да, онасига товуқ тухумларини берди ва онаси ўша тухумларни қовуриб берди. «Ўғлим, тухумларни қаердан олдинг? демади. Бола бора-бора шу йўсинда тухум олиб келадиган бўлди. Бола тухумларни қаердан олди, дейсизми?! Қўшнисининг товуғи кўчасидаги чуқурчоқ жойларга тухум қўяр эди. Бола шу тухумларни ўғирларди. Онаси бундан хабардор, аммо индамас эди. Шу тариқа бола ўғриликни касб қилди ва вақти келиб  уни ўғрилиги сабаб дорга осишга ҳукм қилишди.Дор остида ундан сўнгги сўз сўралди. У онасини ёнига чақириб, «Онажон, келинг, тилингиздан бир ўпай, деди. Она рози бўлиб болани ёнига келиб, тилини чиқарган эди, бола онасининг тилини тишлаб, узиб олди ва «Онам мен ўғирлик қилганимда «Ўғлим, ўғрилик қилма», демаган эдилар. Агар айтганларида мен дорга осилмаган бўлар эдим», деди.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvkmwtOyKHBAfeatureyoutu.beembed

07:25 / 20.08.2018 2405
«Кишининг иймондан кейинги хайрияти ва бахтиёрлиги дунёда яхши хотинга эга бўлишлигидир »Ҳадис. Жамиятни давоми...

10:39 / 17.11.2016 3514
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Охирги ва мукаммал, қиёматгача боқий қолувчи, барча замон ҳамда маконларга давоми...

09:25 / 06.12.2016 2895