Риё хасталиги...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!

 

Охирги ва мукаммал, қиёматгача боқий қолувчи, барча замон ҳамда маконларга хос бўлган, Ислом динини яратган Қодир ва Ҳаким Аллоҳга, У Зотнинг жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин. Динни бекаму кўст қилиб, биз умматларга фидокорлик билан етказган Расулу Акрам Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга битмас-туганмас саловату саломлар бўлсин.

Бугун бидъат ҳақида суҳбатлашамиз. Бидъат деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бўлмаган нарсаларга айтилади. Ҳаром бидъат Исломга қарши ақида ва фикрларни ўзига шиор қилиб олишдир. Ҳозирги кунда янги бидъатлар тўйларда кузатиляпти. Келинни тўйхонадан 10-12та «Epica», «Jip» машиналарида сигнал билан олиб келишади. Соат 22:00дан то 24:00, ҳатто 01:00гача  баланд овозда баралла мусиқа қўйилади. Ухлаган ёш болалару бемор қариялар кучли шовқиндан юраги ёрилиб, уйғониб кетади. То тонг отгунча, уйқусини тополмай қийналади..

Нима учун тўй хурсандчилигида меъёрдан ошиб, қўшниларга озор бериш керак? Бу ҳавои-нафсга берилиш эмасми? Мен ақлли, бойман, қўни-қўшни, эл-юрт кўрсин деб, риё учун кўз-кўз қилиш эмасми?

Ақийқа маросими ҳам жуда кўп бидъатларга тўлиб-тошиб кетяпти. Чақалоқни туғруқхонадан 5-6та «Epica», «Jip» билан олиб чиқишади. Ваҳоланки, машинанинг иккитасига одам жойлашса, тўрттаси бўш ҳолда сигнал чалиб, айюханнос билан келиб кетади. Эй банда, «фарзанд кўрдим» деб иккита қўй сўйдинг, ҳаммага овоза қилиб ресторанда бойларга ош бердинг, лекин сўйилган гўштдан қарздор, ижарада яшаётган биродарингга илиндингми? Аслида, бу гўштга мискин ва бева-бечоралар ҳақдор эмасми? Йўқ, сени бойлик, манманлик, риё хасталиги қуршаб олган. Ўз амали ила холисона Аллоҳ таолонинг розилигини истамаган риёкор ҳалокатга учрашини баён қилувчи очиқ-ойдин далиллар келган. «Улар молларини кишилар кўриши учун сарфлар». («Нисо» сураси 38-оят) Бидъатнинг бир неча зарарлари мавжуд. 1.Амаллар хабата бўлади.                                                                                                                               2.Шайтон бидъатчига яқин бўлади.
  1. Ҳақ билан ботил аралашиб кетади.
  2. Исломни яхши билмаганларнинг динга  нафратини қўзитади.
Бидъатчи ўзини ҳақ йўлда деб билади. Ўзгаларни унга эргашмаганини айтади. Бидъати учун савоб олишга қаттиқ ишонади. Ҳар бир банда бошқа салбий нарсалар каби бидъатдан ҳам узоқда бўлиши лозим.  

С. Пўлатова

Мавзуга оид мақолалар
Аёл киши турмушга чиқаётганда кўп ҳолларда маҳр ўрнида уй, ҳовлиер деб мулк ажратилмоқда. САВОЛ Ҳозирда аёл давоми...

13:39 / 04.12.2016 3245
Лейла Наталья Бахадори, рус тилидан Зарнигор Аҳмадалиева таржима   Оилангизда ўсмир бор бўлса, яна давоми...

07:58 / 13.08.2018 2811
Тўй инсон ҳаётининг энг муҳим воқеаларидан биридир. Анна Бегум ва Закарийё Хон ўзлари учун унутилмас бўлган давоми...

11:25 / 12.02.2019 2006
Украиналик Марямдан мактуб Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу Аллоҳ таолонинг иродаси билан давоми...

07:37 / 30.05.2018 4346