Аллоҳим, Сенинг офиятинг мен учун кенглик беради
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифдан икки оёқлари қонаб, у ердагиларнинг озорларидан қалблари ларзага келиб қайтган вақтларида кўнгилларига қандай хотиржамлик келган эканки, қўлларини дуога очиб, ушбу ҳаётбахш сўзлар билан осмон эшикларини таққиллатдилар. У зотнинг қалблари хотиржамлик ва сакинатга тўла эди: “Аллоҳим, қувватим заифлиги, иложим озлиги ва инсонлар ичида хўрланганимни Сенгагина шикоят қиламан! Эй раҳимлиларнинг раҳимлиси, Сен бева-бечораларнинг Парвардигорисан, Сен менинг Парвардигоримсан! Мени кимларга ташлаб қўйдинг? Менга ҳужум қиладиган узоқ кишиларгами? Ёки барча ишларимнинг топшириб қўйган душмангами? Агар Сенда менга ғазаб бўлмаса, мен бу ишларга парво қилмайман. Лекин Сенинг офиятинг мен учун кенглик беради. Бутун зулматларни нурга тўлдирган, дунё ва охират ишларини бўлдирадиган Важҳинг нури ила менга ғазабинг ёки норозилигинг тушишидан паноҳ сўрайман! То рози бўлгунингча Сенга розилик бўлсин! Барча қувват ва куч Сендадир!”
Инсондаги нафс хотиржамлиги ва розилигини йўқотадиган безовталикнинг энг муҳим сабаби ўтган ишларга ҳасрат қилиши, ҳозир бўлаётган ишларга ғазаб қилиши ва келажакдаги ишлардан қўрқишидир. Баъзи инсонлар бошига бирор кулфат тушиб қолса, уни ойлаб, йиллаб эслаб юради. Эски аламларни янгилайди ва қайтадан хотирлайди. Ўзига ўзи: “Қани энди бундай қилганимда! Қани энди бундай қилмаганимда!” дейди.

Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан
Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси 



Мавзуга оид мақолалар
Рофизийларнинг Оиша розияллоҳу анҳога қарши кенг қамровли кураш олиб боришларининг сабабларидан бири Оиша давоми...

04:00 / 22.11.2021 2826
Саодатли хонимларCАВДА БИНТ ЗАМЪАрозияллоҳу анҳо21савол Набий алайҳиссалом Савда розияллоҳу анҳони давоми...

21:08 / 05.10.2020 3576
МУҚАДДИМААгар инсон ҳаётнинг моҳиятини англаганида унда бахтни рўёбга чиқарадиган кўплаб сабабларни давоми...

22:58 / 25.06.2021 5343
Доктор Аҳмад Амин шундай дейди Ҳаётда Аллоҳ таолога имон келтириш бахтнинг энг ширин лаҳзаси ва манбаси давоми...

17:39 / 20.09.2021 2248