Устоза Руқайя бинту Абдуллоҳ Ҳажрий ҳамда Устоза Нура Зийкож
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="3689,3690"]  Устоза Руқайя Абдуллоҳ Ҳажрий ҳамда Устоза Нура Зийкож «Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» конфeренциясининг биринчи кунидаги кечги қисми маҳаллий вақт билан соат 17:00 да бошланди. Унда кўплаб хайрли ишларга бош бўлиб келаётган иккита аёл ўз фаолиятлари ҳақида гапириб бердилар. Булардан бирлари Яман жумҳуриятидан келган Устоза Руқайя Абдуллоҳ Ҳажрий, «Раҳмат» муассаса идораси мажлисининг раисаси. Ушбу муассаса етимларнинг риоясини ўз кафолатига олган. Мажлис давомида Раҳмат муассасининг видео ролиги ҳам намойиш этилди. Мажлисда ҳозир бўлганлар Устоза Руқайянинг нутқидан сўнг, Яманга бориб ушбу ажойиб хайрия ишларини шоҳиди бўлганларини хабарини бериб таҳсин ва мақтов сўзларини айтдилар. Нутқ қилганларнинг яна бири Устоза Нура Зийкож, Албания жумҳуриятининг аёл жамиятининг раисаси ва «Усра» (оила) журналининг мудираси. Маълумки Албания жумҳурияти турли қийинчиликларни бошдан кечирган ва кечириб келмоқда. Устоза Нуранинг шундай қийин вазиятда инсонпарварликка ва Ислом ривожига қилиб келаётган хизматлари таҳсинга сазоворлиги шубҳасиз. Мажлис сўнгида ушбу икки қаҳрамон аёл «Умумжаҳон исломий хайрия ташкилоти» томонидан тақдирландилар. Аллоҳ муборак қилсин ва барча қилган хайри-эҳсонларини ҳасанотлари тарозусига қўйсин.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Муслима аёл БМТ ташкилотининг бош котиби ўринбосари лавозимини эгаллади БМТнинг янги раҳбарияти ташкилот давоми...

14:45 / 03.03.2017 3308
Муслима нанотехнолог антибиотикка чидамлиликни чеклаш ва бир гуруҳ касалликларга бир неча сониялар ичида давоми...

09:46 / 14.07.2019 1946
Қурбонлик қуйидаги ҳайвонлардан бирини сўйиш билан адо топади Қўй қўй дейилганда эчки ҳам тушунилади, давоми...

21:31 / 26.06.2023 479