Эй Асмоъ, ортингдаги аёлларга билдирки...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асмоъ бинт Зайд ал-Ансорийя розияллоҳу анҳо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мен ортимдаги муслима аёллар жамоасининг элчисиман. Улар менинг сўзимни айтадилар ва менинг фикримга ўхшаш фикрдалар: Албатта, Аллоҳ сизни эркак ва аёлларга юборган. Биз сизга иймон келтирдик ва эргашдик. Биз – аёллар жамоаси тутилиб, ўралиб уйда ўтириб қолганмиз. Эркакларнинг шаҳват мавзеси, болаларингизнинг кўтарувчиларимиз. Эркаклар жамоат ва жанозага ҳозир бўлиш ила афзал қилиндилар. Қачон улар жиҳодга чиқсалар, уларнинг молларини муҳафаза қиламиз, болаларини тарбия қиламиз, уларга ажрда шерик бўламизми?!» деди.

Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак юзларини ўз саҳобаларига ўгириб қарадилар-да:

«Ўз дини ҳақида ушбу аёлдан кўра яхшироқ савол берган аёлнинг гапини эшитганмисизлар?» дедилар.

«Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди улар.

«Эй Асмоъ, қайтиб бориб, ортингдаги аёлларга билдирки, албатта, сизнинг бирингизнинг яхши эр тутиши, унинг розилигини исташи, мувофиқ бўлганига эргашиши сен зикр қилган нарсаларга тенг келади», дедилар.

Асмоъ ўзига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсалардан севинганидан «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни айтиб қайтиб кетди».

(Имом Бухорий, Имом Муслим ривоят қилишган)

Мавзуга оид мақолалар
Баъзи рўзадорларнинг ифтор пайтидаги дуоданғафлатда қолиши хатодир. Ифтор пайтидаги дуо суннатдир.Бунда давоми...

16:08 / 25.03.2023 2160
Кунларнинг бирида битта айиққа катта бир илон ҳужум қилди. Махлуқ қутулишга ҳаракат қилиб, чорасизликдан давоми...

08:43 / 27.02.2019 3037
 ҚабардинБалқар марказининг кўчаларида реклама баннерлари ўрнига Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом давоми...

11:17 / 28.12.2016 3506
2426 апрель кунлари Қозонда XI Россия ва Ислом олами Халқаро иқтисодий саммити ўтказилиши режалаштирилмоқда. давоми...

14:53 / 05.04.2019 1410