«Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир»  (Анбиё сураси, 35-оят)

Ҳа, ўлим ҳақ, ўлим ёш танламайди. 2019 йилнинг 29 декабрь куни muslimaat.uz сайтида бир неча йил фаолият олиб борган  Гулбаҳор Абдуллоҳнинг жигарбанди айни навқирон ёшида бу оламни тарк этди.

Muslimaat.uz сайти жамоаси ўғлининг вафоти муносабати билан Гулбаҳор Абдуллоҳга, у кишининг турмуш ўртоғига ва барча оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида мусибатзада мўминларни мадҳ қилиб, уларга ваъда қилган ажру мукофотларини шундай баён қилади:

«Улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», дейдиганлардир. Уларга Роббларидан салавотлар ва раҳмат бордир. Ана ўшалар ҳақиқий ҳидоят топганлардир».

Парвардигоримиз оғир жудоликка учраган оила аҳлига сабру жамил бериб, салавоту раҳматларидан ато этсин.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
19 « » « » « » , . . « ..». Ўн тўққизинчи ҳадис Абу Ҳурайра давоми...

17:36 / 27.05.2018 3287
Бугун 4 май 2018 йил санасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан Ҳадиси шариф давоми...

10:57 / 04.05.2018 2140
        Лоқайдлик қаердан келиб чиқади Тушкунлик ҳолатичи Ҳеч нима қилишни хоҳламаслик ҳиссичи Бирорбир давоми...

07:03 / 29.10.2018 3623
Таҳорат қилмоқчи бўлган одам, аввало таҳорат олишга ният қилиб,           дейди. Қўлларни давоми...

09:41 / 10.05.2017 11403