Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ғусл қилаётган пайтда идишдаги сувга сачраган томчилар сувни нопок қиладими?

Жавоб: Йўқ.

أَنَّهُمْ قَدْ صَرَّحُوا بِأَنَّ الْمَاءَ الْمُسْتَعْمَلَ عَلَى الْقَوْلِ بِطَهَارَتِهِ إذَا اخْتَلَطَ بِالْمَاءِ الطَّهُورِ لَا يُخْرِجُهُ عَنْ الطَّهُورِيَّةِ إلَّا إذَا غَلَبَهُ أَوْ سَاوَاهُ إمَّا إذَا كَانَ مَغْلُوبًا فَلَا يُخْرِجُهُ عَنْ الطَّهُورِيَّةِ فَيَجُوزُ الْوُضُوءُ بِالْكُلِّ

“Мустаъмал (ишлатилган) сув (таҳорат ёки ғусл қилаётганда) пок сувга аралашса, уни покловчилигидан чиқариб қўймайди, деб (олимлар) очиқ ойдин айтганлар. Лекин, мустаъмал сув пок сув билан тенг бўлса ёки ундан кўп бўлиб кетса, сув покловчиликдан чиқади (энди у сув билан таҳорат ёки ғусл қилиш жоиз бўлмайди). Агар мустаъмал сув оз бўлса, (таҳорат ва ғусл) сувини покловчиликдан чиқариб қўймайди ва у билан буткул таҳорат қилса бўлади” (Баҳрур роиқ).

САВОЛ: Рўзадор одам ғусл қилаётиб бурнига сув олганда сув ичкарига кетиб қолса рўзаси очилмайдими?

ЖАВОБ: Ғуслда буруннинг юмшоғигача сув етказиш фарз, қаттиқ жойига сув етказиш эса суннат саналади.  Рўзадор рўзадорлигини била туриб оғзига ёки бурнига сув олсаю, ичкарига кетиб қолса, рўзаси очилади.

إِنْ تَمَضْمَضَ أَوْ اسْتَنْشَقَ فَدَخَلَ الْمَاءُ جَوْفَهُ إنْ كَانَ ذَاكِرًا لِصَوْمِهِ فَسَدَ صَوْمُهُ وَعَلَيْهِ الْقَضَاءُ ، وَإِنْ لَمْ يَكُنْ ذَاكِرًا لَا يَفْسُدُ صَوْمُهُ كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَعَلَيْهِ الِاعْتِمَادُ

Агар бир киши оғзига ёки бурнига сув олсаю, сув ичкарига кириб кетса, рўзадорлиги эсида бўлса, рўзаси очилади ва қазо лозим бўлади. Агар рўзадорлиги эсида бўлмаса,  рўзаси очилмайди. “Хулоса”да ҳам шундай келтирилган. Шунга амал қилинади. Фатавои ҳиндия.

  

     
Мавзуга оид мақолалар
  Ўта қари кишилар. Қари чол ва кампирларнинг фидя бериш билан кифояланишларига рухсат этилгани давоми...

06:24 / 01.06.2017 3035
Қалбларга ҳаяжон солган беллашув Бугун эрталаб Muslimaat.uz сайти ижодий гуруҳи Фарғона шаҳридан юз чақиримга давоми...

08:04 / 06.02.2018 2874
Қурбонлик худди закот каби ҳижратнинг иккинчи йилида Мадинада шариат бўйича ҳақ ва тўғри ибодат сифатида давоми...

09:42 / 10.11.2016 3076
Москвада ушбу ҳафтада ўтаётган модалар ҳафталигида Чеченистон республикаси бошлиғи Рамзан Қодировнинг давоми...

14:44 / 02.12.2016 2592