Қурбонлик саҳиҳ ибодатдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қурбонлик худди закот каби ҳижратнинг иккинчи йилида Мадинада шариат бўйича ҳақ ва тўғри ибодат сифатида қабул қилинган. Бу ибодат Китоб, суннат ва ижмо билан собитдир. Қуръони каримда марҳамат қилинадики:

1. (Эй Муҳаммад), албатта Биз Сизга Кавсарни ато этдик. 2. Бас, Роббингиз учун намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг. 3. Албатта ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир.

Кавсар - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга атаб яратилган жаннатдаги бир ажойиб дарё ёки ҳовузнинг номи. Унинг суви асалдан тотли, қор ва сутдан оқ. Ундан ичган киши абадий чанқоқлик кўрмайди. Сурада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Ўзи ато этган "Ҳавзи Кавсар" неъмати шукронаси сифатида намоз ўқиш ва қурбонлик қилишни Аллоҳ Таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан талаб этади. Шунингдек, ҳасадчи душманлар бу каби неъматлардан маҳрум эканликлари эслатилади. ("Кавсар" сураси)

"(Қурбонлик қилинадиган) туя - молларни Биз сизлар учун Аллоҳнинг шиорларидан қилдик. Сизлар учун уларда яхшилик бордир. Бас, уларга (сўйиш учун) тизиб қўйилган ҳолларида Аллоҳ номини зикр қилингиз! Энди қачон ёнбошлари билан тушганларида (жонлари чиққанда) улардан (ўзларингиз ҳам) еяверинглар, тиланчига ва сўраёлмай турган муҳтожга ҳам едиринглар! Шукр қилишларингиз учун Биз уларни (чорва молларини) сизларга бўйсундирдик. Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етмас. Лекин У Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли - У Зотни улуғлашларингиз учун - уларни бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!" ("Ҳаж" сураси, 36,37)

Расули Акрам ҳам бир ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар: "Одам ўғли учун қурбон ҳайити куни Аллоҳ йўлида қон чиқазиш (қурбонлик қилиш)дан ҳам севимли ва мақбулроқ амал йўқдир. Шубҳасиз, у кесилган жонлиқ қиёмат куни шоҳлари ва жунлари билан (гувоҳликка) келади. Ҳеч шубҳа йўқки, қурбонликнинг қони ерга тушмасдан олдин (бу ибодат) Аллоҳ даргоҳида қабул бўлади. (Бас, шундай экан) қурбонлик қилиш билан дилларингизни хушнуд этинг" (Термизий ва ибн Можжа)

Муслим ривоят қилган бир ҳадисда эса, бундай дейилади: "Расули акрам оқ рангли шоҳдор икки қўчқорни қурбонлик қилардилар".

(Лутфи Шонтурк "Қурбонлик қандай ибодат?" дан олинди) Муслима Робиа

Мавзуга оид мақолалар
    Алҳамдулиллаҳ, Рамазони шариф келди. Энди дам оламиз. Гуноҳлардан дам оламиз, тинмасдан овқат ейишдан давоми...

17:10 / 06.03.2017 5324
Ҳар йили фақат ҳаж ва умрага келувчи мусулмон зиёратчилар учун Саудиянинг Макка шаҳри яқинида махсус янги давоми...

06:18 / 25.01.2017 3104
Қани олдик Сўнги қўнғироқ, ҳамманинг нигоҳида ўзгача байрам шукуҳи, улкан мақсадлар, келажак орзулари сари давоми...

11:40 / 05.03.2017 6745