Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти БМТдан жой олмоқчи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёдаги энг йирик мусулмонлар ташкилоти бўлган Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти жаҳондаги 1,5 млрд мусулмонлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун БМТнинг Хавфсизлик Кенгашидан жой олишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда «Ислам для всех» сайти хабар беради.

БМТ қошидаги олтита органдан бири бўлган Хавфсизлик кенгаши дунёда тинчликни сақлаш ва тинчлик хавфсизлиги учун жавобгардир. Унинг ваколатига тинчликни ўрнатишга қаратилган ҳаракат, халқаро санкцияларни қўллаш ва ҳарбий ҳаракатлар учун рухсат бериш вазифалари киради. Хавфсизлик кенгашида 15 та аъзо мамлакатлар бўлиб, улардан 5 нафари вето (таъқиқлаш) ҳуқуқига эга (АҚШ, Россия, Франция, Буюк Британия, Хитой). Қолган аъзолар эса доимий аъзо бўлмасдан, ҳар йили янги бешталик аъзо икки йиллик муддатга сайланади. 1969 йил сентябрда ташкил топган Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти дунёнинг энг йирик халқаро ташкилот сифатида БМТдан кейинги иккинчи ўринда туради. Islam.ru сайтидан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади.
Мавзуга оид мақолалар
Иккинчи халифа Умар ибн алХаттоб розияллоҳу анҳу даврларида барча ёш муслималар учун Нур сурасини ёддан давоми...

08:55 / 06.02.2017 9374
Агарда сиз стресс, тушкунликдан қутулмоқчи бўлсангиз, нафсингизга бир назар солишингиз керак. Бу каби давоми...

16:20 / 08.05.2023 2064
embedhttpswww.youtube.comwatchvRjh6jVK4etYembed

11:29 / 24.06.2017 14834
Бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб сўради Эй Набий Роббингиз золим зотми ёки давоми...

10:55 / 18.01.2018 7456