Шоядки эсласангиз...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иккинчи халифа Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳу даврларида барча ёш муслималар учун Нур сурасини ёддан билиш мажбурий бўлган эди.

Ушбу гўзал сура шундай оят билан бошланади:

«(Бу бир) сурадир. Биз уни нозил қилдик. Биз уни фарз қилдик. Биз унда очиқ-ойдин оятларни нозил қилдик. Шоядки эсласангиз». 

(Нур сураси, 1-оят).

Аслида Қуръоннинг барча сураларидаги илоҳий амрлар биз учун фарз бўлса ҳам, бу сурада унинг фарз эканлиги алоҳида таъкидланиб, илк оятиданоқ эслатиб келинмоқда. Суранинг давомида эса муслималар учун махсус буйруқ, ҳижоб ҳақидаги оят ўрин олган. (31-оят).
Эътибор қилинг-а, нафақат ҳижоб ҳақидаги оят, балки у ўрин олган суранинг батамом ўзи фарз эканлигини унинг бошиданоқ аниқ-равшан қилиб белгилаб қўйилган! Шунга қарамай, ҳануз ҳижобнинг фарз эканлигига шубҳа қиладиганлар ёки инкор қиладиганлар топилади.
Аслида, Умар ибн Хаттоб даврларида ёш қизларга ҳижоб фарз бўлмаса ҳам, уларга мана шу сурани ёшлигиданоқ ёддан билиш мажбурий бўлган эди. Қачонки, ёш қизлар Қуръонни қўлларига олиб, унинг гўзал сўзларини ўрганиб, маъноларини тўғри тушуниб, тафсирини эшитганларида ундаги амрлар қизларнинг қалбларига жойлашар эди. Улар ўқиган нарсасини фаҳмлайдиган, яъни  «Самиънаа ва атоъанаа» – «Эшитдик ва бўйсундик» деб итоат қиладиган инсонлар қаторига қўшилар эдилар.
Сиз ҳам Аллоҳ таолонинг ҳижоб ҳақидаги буйруғи билан танишмоқчи бўлсангиз, уни тўлиқ фаҳмлаб, қалбингизга сингишини истасангиз, Қуръонни қўлга олинг. Нур сурасини очиб, тоза қалб ва пок ният билан ўқинг. Аллоҳнинг китобини, Қуръоннинг маънолар таржимасини, тафсир китобларини ва ҳадисларни ўқинг. Аллоҳ таоло сизнинг қалбингизни очиб, илм нури билан тўлдирур. (Иншааллоҳ)


igotitcovered.org сайтидан Саййид таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Асаларилардан ўрганишимиз мумкин бўлган 6 ҳаётий сабоқ. Аллоҳ таолонинг ожиз, митти ва мўъжиз махлуқи давоми...

12:37 / 24.02.2017 8295
  Қуйида биз келтирмоқчи бўлган усуллар маъсиятдан узоқлашишингизга ёрдам беради, деган умиддамиз. Дуо. давоми...

07:15 / 29.10.2018 3008
Учинчи кун... Ассалому алайкум Учинчи кунга ҳам кириб келдик. Бугун ҳаво бир оз иссиқроқ. Тонгда давоми...

14:41 / 29.05.2017 3238
Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин Ишлари бўйича қўмита ахборот хизматининг хабар беришича, барча зиёратчилар давоми...

15:27 / 02.01.2017 2409