Россияликлар «Мусулмонлар айбсизлиги»ни кўришмайди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2 октябрь куни GOOGLE компанияси вакиллари маълум қиладики, суд қарорини олиши биланоқ, You TUBE Россия ҳудудидан «Мусулмонлар айбсизлиги» номли АҚШда ишланган жанжалли фильмни чиқариб ташлайди, чунки бу кинолента «экстремистик», деб тан олинди.

Ҳакамлар бу кинолента билан таржимонлар орқали танишгач, Россия бош прокуратураси талаби қондирилди. 1 октябрь куни Москва шаҳар Тверъ суд ҳайъати судя Евгений Комиссаров бошчилигида шундай қарор чиқарди. Бундан илгари, Россия кулътурология (маданиятшунослик) институти экспертлари ҳам, Россия генпрокуратураси (бош прокуратураси)нинг даъвосига қўшилган эди. Уларнинг чиқарган хулосаларини ҳам суд инобатга олди. Энди, агар 1 ой муддат ичида ҳеч ким суднинг бу ҳукмидан шикоят қилмаса, «Мусулмонлар айбсизлиги» фильми федералларда «экстремистик материаллар» рўйхатига киритилади ва мамлакатнинг барча ҳудудларида намойиши таъқиқланади. Ушбу таъқиқ бузилган ҳолда, жиноий жавобгарликка тортилиш хавфи бор. Эслатиб ўтиш жоизки, АҚШда яҳудий продюсер томонидан ишлаб чиқилган ушбу жанжалли фильм Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва бир қатор Осиё мамлакатларидаги Ислом аҳолисининг қаршилик тўлқинларига сабаб бўлди. Ғазабланган оломон АҚШ, Буюк Британия, Германия, Миср, Яман, Тунис, Судан ва Ливиядаги АҚШ элчихоналарига ҳужум қилдилар, натижада ўнлаб одамлар нобуд бўлдилар. Ливиядаги АҚШ элчиси, дипломатик миссия ходимлари шулар жумласидандир.  

( 2 октябрь Вести.Ру ) Муслима Робиа

Мавзуга оид мақолалар
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн давоми...

00:15 / 28.09.2023 1048
Ўтиш ёшидаги қизлар учун «ҳамма билан бир хил» бўлиш жуда муҳим. Шунинг учун ўсмир қизингиз унинг атрофидаги давоми...

09:10 / 11.02.2017 4436
Аввалроқ хабар берганимиздек, 16 октябрь 2018 йил санасида «muslimaat.uz» сайти «muslimaat.uz» доим кўмакка тайёр» деб давоми...

20:24 / 26.10.2018 2753
28 март куни юртимизда узоқ кутилган, оламшумул, унутилмас воқеа юз берди. Ватанимиз мустақилликка давоми...

08:41 / 24.04.2018 1804