Жанжалли фильм продюсери қамоққа олинди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Американинг Лос-Анжелес шаҳрида «Мусулмонларнинг айбсизлиги» номли жанжалли фильм продюсери Накула Бассели Накула ҳибсга олинди. У 2011 йили бир қатор молиявий жиноятлари учун жавобгарликка тортилиб, қамоққа ҳукм қилинган эди. Лекин шартли равишда қамоқ муддатидан илгари озод этилган эди. Энди суд ҳайъати келаси жума куни, мазкур фильмни яратишда Накула суд ҳукмини бузган-бузмаганлигини кўриб чиқиши керак. Ушбу шартга кўра, Накула (у лақаб остига яширинган) маълум вақтга қадар, назорат органлари вакиллари рухсатисиз интернет хизматидан фойдаланиши таъқиқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Накула мисрлик насроний-копт бўлиб, интернетда пайдо бўлган «Мусулмонларнинг айбсизлиги» номли жанжалли фильм орқали танилди. Ёдингизда бўлса керак, ушбу фильм турли мамлакатларда мусулмонларнинг норозилик намойишларига сабаб бўлди. Норозилик тартибсизликлари оқибатида 20 дан ортиқ одамлар ҳалок бўлди. АҚШнинг Ливиядаги элчиси Кристофер Стивенс, АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати ходими Шон Смит ва яна 2 нафар денгиз пиёда аскарлари шулар жумласидандир.  

(Интернет хабарлари асосида) Муслима Робиа

Мавзуга оид мақолалар
Витаминлар алифбоси ВИТАМИНЛАР АЛИФБОСИ Боланинг соғлом ва гўзал бўлиб ривожланишида давоми...

06:42 / 25.11.2016 7813
Бир қариндошимиз оламдан ўтди. Деярли ҳамма қавмуқариндошларимиз кўнгил сўраб келишди. Шу орада бир давоми...

09:31 / 06.12.2016 3409
Мен сизларга ҳавола этаётган ҳикоя ҳаётий воқеликка асосланган бўлиб, у муборак Рамазон ойига боғлиқ давоми...

06:21 / 01.12.2016 2768
embedhttpswww.youtube.comwatchvCr16THAq9G8embed

10:20 / 27.10.2016 3799