Баклава хамирини тайёрлаш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=BF4Mu_Wp5p4[/embed]

Баклава хамирини тайёрлаш усули

Масаллиқлар 3 стакан ун 1 дона тухум 1. 0.5 ош қошиқ зайтун ёғи 1 ош қошиқ шакар 1 чой қошиқ туз

Тайёрланиши: Хамир ёйиш учун унинг ўрнига кўпроқ миқдорда крахмал керак бўлади. Хамир қилишни бошладик, масаллиқларни бирма-бир идишга соламиз. Аввал унни сўнг тухум, шакар, туз, зайтун ёғи, сув миқдорини эса ун ўлчаган стаканда белгилаб оламиз. Хамиримиз иложи борича силлиқ бўлиши лозим. Хамирни аралаштиришни бошладик. Бир оз аралашгач, сувни оз-оздан қуйиб яна аралаштирамиз. Энди хамирни қўлимиз билан ушлаб кўрамиз, агарда яна бир-оз сув қуйиш керак бўлса, яна қуямиз. Тахминан, яна 0,25 стакан сув қўшамиз. Мана, хамир тайёр, кўриб турганингиздек, бир оз қўлга ёпишадиган чўзилувчан ва юмшоқ хамир бўлади. Ноннинг хамирига ўхшаб қаттиқ бўлмайди. Хамирни ёйишдан аввал стол устига яхшилаб крахмал сепиб оламиз. Хамирни майда зувалачаларга бўлиб чиқамиз. Қолган хамирдан ҳам худди шундай зувалачалар ясаймиз. Зувалачаларни ўн дақиқага тиндириб қўямиз. Энди хамирни ёямиз. Ҳамма зувалачаларни бир хил шаклда ёйиб бўлгандан сўнг бир- бирининг устига тахлаб қўямиз. Тахланган ҳамирни яна бошидан юпқа қилиб ёямиз. Хамирни ёйиш жараёнида ўртасидан очиб ораларини крахмаллаб туриш керак. Бошида айтиб ўтганимдек кўп миқдорда крахмал ишлатишга тўғри келади. Мана, хамирни юпқа қилиб ёйиб бўлдик. Енди уни ўзингиз хоҳлаган шаклда кесиб олишингиз мумкин. Агарда тайёр хамирни кейинроқ ишлатиш учун олиб қўйишни истасангиз, пишириқ қоғозига ўраб, селофан пакетга солиб музлатгичда сақлашингиз мумкин. Ушбу хамирдан турли хил пишириқлар учун фойдаланишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа! muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvSsszO2PENYembed

06:37 / 08.09.2016 3276
Ҳайрон бўлманг, чиндан ҳам биз аёллар ҳаётимиз мазмуни, мустаҳкам тоғимиз, ишонган боғимиз бўлган давоми...

15:48 / 26.01.2017 4820
Олмазор туманида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасида Ташкилий қўмита раиси Абдулҳаким қори Матқулов давоми...

10:29 / 14.02.2018 2755
gallery linkfile ids8504,8505,8506,8507,8509 16.06.2015  Москванинг  Ислом институтида дипломлар топшириш маросими тантали тарзда давоми...

02:08 / 09.02.2017 5688