«Қуръон мусобақасини тарихий байрам, деб айта оламан»
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олмазор туманида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасида Ташкилий қўмита раиси Абдулҳаким қори Матқулов мусобақа иштирокчиларини шундай қутлуғ байрам билан чин қалбдан муборакбод этди ва ўз табрикларида шундай самимий тилакларни билдирди:

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан эълон қилинган ушбу Қуръон мусобақаси чин маънода улкан бир байрам, тарихий кун, деб айта оламан. Бу кун албатта, муҳтарам устозимиз, ўз ҳаётининг асосий қисмини Ислом дини ривожига, халқ хизматига бахшида этиб яшаган ҳамда 200 дан ортиқ бебаҳо китоблари билан бирга «Тафсири Ҳилол»дек Аллоҳ таолонинг илоҳий Каломи бўлган Қуръон таржимаси – маънолар шарҳини миллатимизга бебаҳо мерос қилиб қолдирган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини хотирламасдан ўтолмаймиз. 

[gallery columns="5" link="file" ids="31676,31677,31678,31679,31680,31681,31682,31683,31684,31685,31686,31687,31688,31689"]

Албатта, ушбу хайрли ишларда устозимизнинг улкан хизматлари, беқиёс ҳиссалари борлигини барчамиз биламиз. Бежизга президентимиз Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманида қурилаётган янги масжидни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи билан аталишини таъкидлаганлари йўқ.

Шунингдек, мен қаерга борсам, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг саломларини етказяпман. У киши: «Юртимизда бошланган шундай хайрли ва чиройли ишлар билан азиз онахонларимизни ҳамда опа-сингилларимизни, солиҳа қизларимизни муборакбод этинг ва саломимни етказинг!» деб тайинламоқда.

Сизу бизнинг ушбу гўзал «Фаровон» номли кошонада тўпланиб туришимизда хизматларини аямаган барча мутасаддиларга, жумладан «Фаровон» тўйхонаси раҳбариятига, хусусан Ҳабибуллоҳ қори ака, Садриддин қори ака, Исмоил қори, «Тўлқин Акром ўғли» жоме масжиди имом-хатиби Саҳобиддин домлага ҳамда барча Қуръон мухлисаларига, қатнашчиларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Қиш кунлари муносабати билан пойтахтимиздаги совуқ об-ҳаво инобатга олиниб, «Тўлқин Акром ўғли» жоме масжиди ичида тўйхона ичига сиғмай қолган аёл-қизлар учун алоҳида жой тайёрланиб, мусобақадан тўғридан-тўғри эфир уланди. Масжид ичидаги томошабинлар мусобақа жараёнини ушбу қулайлик орқали кузатиш имконига эга бўлдилар.

Азизлар, ушбу Қуръон мусобақасини такрор тарихий байрам, деб айта оламан. Сабаби ҳали бундай ҳолат Ўзбекистон тарихида кўрилмаган эди.

Иштирокчиларга  Аллоҳ таолонинг мададини, муваффақиятини тилайман.

Барчангизни шундай гўзал анжуман – Илм мусобақаси билан табриклайман! Бошланган барча хайрли ишларимиз давомли бўлишини Аллоҳ таолодан дуолар билан сўранг!

Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ Muslimaat.uz учун махсус

Мавзуга оид мақолалар
Кўнгил, аҳдлашайлик, бергин қўлларинг,Бир кун бўйинсунсанг нимадир, надир,Ўзи топганича манзил, давоми...

02:14 / 18.04.2023 1277
embedhttpswww.youtube.comwatchvaErhoVVnx4embed

12:55 / 11.05.2017 3847
Шу йилнинг 14 ноябрь куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жомеъ масжиди мажлислар залида отинойилар давоми...

09:12 / 15.11.2019 3609
Қуръоннинг болалар тарбияси тўғрисида ўрганишингиз мумкин бўлган энг гўзал қисми Юсуф сурасидир. Аниқроғи, давоми...

15:11 / 11.03.2019 4002