Кореядаги ўзбекларга Рамазон олди туҳфаси (сафар давомида...)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery ids="16689,16688,16612,16611,16594,16593,16598,16595,16599,16600,16602,16601,16603,16605,16626,16609,16606,16607,16608,16613,16610,16614,16615,16619,16620,16621,16622,16623,16625,16624,16627,16629,16628,16631,16596,16597,16604,16630"]

Кореядаги ўзбекларга Рамазон олди туҳфаси «Ҳилол нашр» нашриёти ходимларининг Кореядаги сафари давом этмоқда Сафарнинг иккинчи куни Кеча хабар берганимиздек «Ҳилол нашр» нашриётининг бир гуруҳ ходимлари ва ўзбекистонлик зиёлилар 28 май куни Кореяга сафар қилишган. 29 май куни ҳам уларнинг сафарлари давом этди. «Air one» ширкати ходимлари сафарнинг иккинчи кунида ўзбекистонлик меҳмонларни Сеулдан тезюрар поездларда Пусанга олиб боришди. Пусан шаҳридан эса ўзи олисда жойлашган бўлишига қарамай, деярли, ҳар бир ўзбекистонликнинг қалбига жуда яқин бўлган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ номларидаги масжид жойланган Кожедо шаҳрига етиб боришди. Масжидни зиёрат қилишди. Кореядаги кўпчилик юртдошларимизни мамнун этган ҳолда Исҳоқжон домла ва Исмоил Муҳаммад Юсуфлар чиройли маърузалар қилишди, ватандошлар билан учрашув ўтказишди. Ҳамюртларимиз ўзларининг кўплаб саволларига домлалардан жавоб олишди. Шундан сўнг меҳмонларни кутиб олган «Air one» ширкати ходимлари уларни Оведо курорт оролига таклиф қилиб, гўзал саёҳат уюштиришди. Шу куниёқ оролдан қайтган нашриёт ходимлари Пусан шаҳрига қайтишди. Сеулга эса меҳмонларни Корея Ислом маркази ходими имом Зубайр кузатиб қолди. Айни шу кузатув маросимида ҳадялар алмашиниш анъанаси ҳам ўтказилди. Ана шундан сўнг меҳмонлар яна тезюрар поездларга ўтириб, Сеулга жўнаб кетишди. Сермазмун ўтган куннинг энг муҳим воқеаларидан бири эса Кожедо шаҳрида яна бир ўзбек Ватандошларнинг масжиди - «Тақво»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Кореяга сафар қилганлар орасида «Ҳилол нашр» нашриётининг директори Исмоил Муҳаммад Содиқ, «Тўхтабой» масжидининг имом хатиби Исҳоқжон Муҳаммад, «Хўжа Аламбардор» масжиди имом ноиби Ҳусайнхон Яҳё ва нашриётнинг баъзи ходимлари ҳам бор. Сафарнинг кейинги кунлари борасида ҳам маълумотлар бериб боришга ҳаракат қиламиз. Сайтимизни кузатиб боринг!

Мавзуга оид мақолалар
gallery sizelarge linkfile ids17420,17421,17422,17423,17424

11:57 / 09.12.2016 5327
Кийим бир неча мақсадларда кийилади. Масалан, жисмни бошқалардан беркитиш, иссиқ ва совуқдан ҳимоя қилиш, давоми...

16:00 / 06.10.2019 5153
Ўн биринчи кун... Ассаламу алайкум Мана, рамазоннинг ўн куни ўтиб, ўн биринчи кунига ҳам етиб келдик. Иккинчи давоми...

16:53 / 06.06.2017 2417