КИЙИНИШ ОДОБИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кийим бир неча мақсадларда кийилади. Масалан, жисмни бошқалардан беркитиш, иссиқ ва совуқдан ҳимоя қилиш, чиройли кўриниш ва ҳоказо.

Шулардан энг муҳими, жисмни бошқалардан беркитишдир. Кийимларимиз авратларни беркитишда биз нималарга аҳамият беришимиз керак? Бунда уч ҳолат эътиборга олинади:

  1. Кийим аврат жойларни тўлиқ ёпиши керак. Аёлларнинг аврати номаҳрамларга нисбатан икки кафти ва юзидан бошқа барча аъзолардир. Эркакларнинг аврати киндигининг остидан тиззаси тугагунчадир.
  2. Кийим юпқа бўлиб, аврат кўриниб қолмаслиги керак.
  3. Кийим тор бўлиб, авратнинг шакли билиниб қолмаслиги керак.

Шунингдек, кийим танлашда қуйидагиларга эътибор қилинади:

  1. Кийимда  турли хил ёзувлар, хоҳ у маъно англатсин, хоҳ у маъно англатмасин,  бўлмаслиги керак. Баъзилар ўзи билмаган ҳолда бошқа тилда ёзилган жуда ҳақоратли сўзли кийимларни кийиб юради. Мана шундай хунук ҳолатларни олдини олиш учун ёзувлари бор кийимларни киймаслик мақсадга мувофиқдир. 
  2. Аёллар бошқаларнинг эътиборини тортмаслик учун авратини беркитишади. Шунинг учун улар ўзига жалб этувчи ранг-баранг кийим ва безаклардан тийилишлари керак.
  3. Аёллар аёлларнинг кийимини, эркаклар эркакларнинг кийимини кийиши зарур. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, аёллар учун тикилган шим каби кийимлар шариат талабларига жавоб берадиган бўлса, аёллар у кийимни кийишлари жоиз бўлади.
  4. Кийимда жонли мавжудотларнинг расми туширилмаган бўлиши керак.
  5. Кийимнинг матоси шариатимизда рухсат берилган матодан бўлиши керак. Масалан, эркаклар ипакдан бўлган кийимларни кийиши мумкин эмас.

Ғиёсиддин Юсуф

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон яқин. Биз уни соғиндикми Рамазоннинг ифорини сезяпмизмиИнсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у давоми...

16:03 / 13.03.2023 1393
embedhttpyoutu.be481d0iT1PQembed

09:56 / 25.10.2016 5014
«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ» Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳ таолога ҳамд, суюкли давоми...

15:01 / 24.11.2017 3128
Хижоб тараққиёт, яланғочлик орқага қайтишдир Ғарб журналистлари, Нобель мукофоти лауреати, машҳур ҳуқуқ давоми...

16:05 / 08.02.2017 2662