Касаллик ўзи нима?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оддий қилиб тушунтирганда касаллик ― бу, инсон организмининг кундалик эмоционал стресслар, инсон ҳаётида учрайдиган мусибатлар, қўрқув, ҳаяжонланиш, мол-дунё орқасидан тинимсиз югуриш, рашк, ҳасад каби салбий ҳиссиётлар туфайли нерв системасининг ўта зўриқиши ҳамда нотўғри турмуш тарзи ва нотўғри овқатланишдан келиб чиққан токсемия, яъни ҳужайраларнинг метаболик қолдиқлар ва чиқиндилар билан заҳарланишидир.

Аммо инсон организмини бундай токсемиядан тозалай оладиган дори ҳали ишлаб чиқарилмаган. Мана шу вазифани бажарадиган битта муолажа мавжуд .Бу – очликдир! Очлик ёрдамида даволаниш ― бу, касалликдан қутилишнинг энг ишончли йўлидир. Юқорида айтганимиздек, вужудни тозалашнинг асосий йўлларидан биринчиси ― очликдир. Рўзанинг организмга таъсирини қуйидагича изоҳлаш мумкин: очлик соғломлашиш механизмини жонлаштиради, бутун хасталикларни тубдан йўқотади. Очликдай хавф туғдирмайдиган, ҳаражатсиз, зарарсиз ва тез соғликка етиштирадиган иккинчи бир усул йўқ. Очликни бошдан ўтказишдан аввал, ҳеч бир дори, ҳеч бир ўсимлик тананинг яхшиланишига тўғридан- тўғри таъсир эта олмайди. Улар фақат очлик билан қўлланилгандагина фойда беради. Бу муолажани амалга ошириш, тузалиш давомида кризислар рўй беради. Инсон бу вақтда иссиғи кўтарилиши, қусиши, оғриқлар, санчиқлар бўлиши кузатилади. Бошқа бир тузалиш йўли бўлмаганидан сабр килишдан ва соғлом турмуш қоидаларига риоя қилишдан бошқа иложимиз йўқ. Очлик мияда жойлашган зарарли дастурларни тозалайди. Тушуниш, англаш, фикрни тўплаш, кўриш, эшитиш ва бошқа ҳиссиётларни кучайтиради. Бир марта очлик завқини татиб кўрган киши тўқликдан мамнун бўлмайди. Рўзанинг, очликнинг инсон организмига таъсирини тушуниб етишга ҳаракат қиламиз. Инсонга бир кунда 250-500 грамм овқат етарлидир. Бундан ортиғи баданда қолдиқ пайдо қилади ва касалликларни вужудга келтиради. Бу ҳолатда вужуд хасталикка қаршилик кўрсата олмайди. Доимо ҳазм билан курашиш, ортиқча моддалар ва токсинларни чиқариш кераклигини сақлаб қолиш жуда оғир ишдир. Бундай ҳолатда рўза энг яхши ёрдамчидир. Инсон рўза тутганда, яъни оч қолганда унинг вужуди ҳазм қилиш жараёнидан озод бўлади ва ўзини ўзи тозалашга тушади. Қолдиқларни ва токсинларни жигар ва ичаклардан ахлатлар орқали, ўпкадан йўтал ва балғам билан, миядан акса урмоқ, кўз ёши, қулоқ кири, бурун оқиши билан, буйракдан сийдик билан, қондан тер билан ташкарига чиқара бошлайди. Бу оғир ишни амалга оширишда вужуд заҳирадаги гликоген ва ёғларни ишлата бошлайди. Натижада рўзанинг, очликнинг илк кунларида организм ҳар куни 1-1.5 кг вазн ташлаши мумкин. 3-4 кундан кейин тозаланган кон томир деворларидаги холестерин, токсин ва ортиқча моддаларни организмдан чиқара бошлайди. Бу кунларда инсоннинг оғзи, нафаси ва тери бадбўй ҳид таратади. Туфуги кўпаяди, ёпишқоқ ва қуюқ бўлади. Сийдик қуюқлашади, ҳиди ўткирлашади, ранги ўзгаради, қумлар ва тошлар тўкилиши мумкин. Титраш, қон босимининг ўзгариши, ошқозон беҳузур бўлиши, қусиш, қичима бўлиш, учуқ, ҳуснбузарлар, ҳатто яра, чипқонлар чиқиши мумкин. Фақат ибодатини қилган инсонларда рўза тинч ўтади. Рўзанинг, очликнинг 5-7 кунида оғиздан ва теридан ацетон ҳиди келади. Бу организмнинг ички озиқланишга ўтганини билдиради. Очликнинг таъсири ҳужайраларга инади. Функцияси ўзгарган ҳужайраларни тозалайди. Тозаланиши мумкин бўлмаган касал ҳужайраларни парчалаб, уларни ўзига озуқа қилади, яъни хасталикларни тубдан йўқ қилади. 5-7 кун жуда ўткир ҳидли, жигар ранг нажас келиши мумкин. Аёлларда қуюқ қизил ёки жигар ранг ҳидли қон келиши мумкин. Бу – нормал ҳолат. Бу кунларда рўзадор кишиларнинг тупуги яллиғланган яралар, вирусли ва замбуруғли теридаги, қулоқдаги яраларни қуритади. Янги катарактани эритади. Очлик пайтида инсон чанқаганда вужуд сув топиш мақсадида касал ҳужайрани парчалаб қўллайди ва касалликларнинг даволаниш вақти қисқаради. Рўзанинг минг бир дардга даволигининг асоси ҳам шундадир. Маълум вақтдан кейин рамазон ойидан кейин рўзани ҳафтада 1 ёки 2 марта узоқ вақт давом эттириш керак. Доимий равишда ҳафтада 1-2 кун рўза тутган ва овқат тартибини бузмаган кишилар касаллик кўрмайдилар. Бир кунлик рўзани давом эттирмоқчи бўлганлар ҳафтанинг айни куни, мисол учун, ҳар душанба танаффуссиз давом эттиришлари лозим. Рўзада, очликда ният жуда муҳимдир. Ният килиниши билан вужуд ўзини очликка дастурлаштиради. Вужуднинг дастурини бузмаслик учун ниятни бузмаслик керак. Очликдан қўрқиш керак эмас, ундан инсонга ҳеч бир зарар етмайди. Чунки очлик вужуддаги зикр этган ҳужайрага тега олмайди. Ҳар бир ҳужайранинг 40 кунлик заҳираси, ризқи бор. Шу билан бирга вужуд йиллар давомида тўпланган ортиқча модда ва ёғни озуқага алмаштириб қўллайди. Буни идрок этганнинг рўзаси, очлиги хотиржамлик билан ўтади. Очликдан сўнг инсоннинг кўрган тушлари гўзал, рангли ва жонли бўлади. Бу даражага етган инсонга илм олиш ва Қуръони Каримни ўрганиш вақти келгандир. Зеро, Қуръони Каримдан шифо изламаган шифо топа олмайди. Қуръони Каримнинг ва фарз ибодатларнинг ҳимоясидан ташқарида қолган инсон бир тузоқдан қутулар-қутулмас, бошқа бир тузоққа тушаверади. Яъни аслида муолажанинг мукаммали – Қуръони Карим ва очлик билан даволанишдир.Чунки Қуръони Каримни ўқишда ва очлик пайтида илоҳий қонунлар ишга тушади. Муолажа эса бу қонунларга риоя этган, мослашган вужудни ҳимоя килиш механизмини рўёбга чиқаради. Кўп ейиш, қўшимча моддали таомларни истеъмол қилиш ва синтетик дори қўлланилиши туфайли вужудда тўпланган токсик моддалар очлик воситасида организмдан чиқариб ташланади. Қуръони Карим оятлари билан эса ҳужайраларнинг зикри тўғриланади. Албатта, узоқ муддатли ва оғир касалликлар туфайли бузилган аъзоларнинг батамом олдинги ҳолига қайтиши имконсиз. Бу аъзоларнинг соғайган қисмлари аъзонинг ишлашини маълум даражада компенсация қилади. Даво учун, соғломлаштириш учун оч юраолмаганлар очлик кунининг 2 бараваригача ҳар куни мевали ва сабзавотли шарбат ичиб, мисол учун, 3 кунлик очлик ўрнига 7 кун, 10 кунлик очлик учун 21 кун фақат мева ва сабзавот шарбати ичиб ўтказишлари лозим. Кунига 1.5- 2 литр янги тайерланган мева ва сабзавот шарбати (озроқ сув қўшиб ичилади) инсонга етарли бўлади. Соғлом одам учун мева сувидан кўра меванинг ўзи жуда фойдалидир. Очлик билан даволаш методикалари ва схемалари жуда турли-туман. Ҳар бир инсоннинг аҳволи, саломатлигини ҳисобга олинган ҳолда овқатланиш, очлик ва рўзани қандай тутиш ҳақида мутахассис шифокор схемаларни тузиб бериши лозим. Акс ҳолда билиб-билмай, нотўғри ҳаракатлар билан соғлигимизга хавф туғдиришимиз мумкин. Бугун биз азиза мухлисаларимизга оз бўлса-да, очлик ва рўза билан даволаш ҳақида маълумот беришга ҳаракат қилдик. Ҳар бир орган учун давомли даволаниш методлари билан келгусида сайт орқали маълумотларни ёритишга, саволларингиз билан бизга мурожаат қилсангиз, имкон қадар, маслаҳат беришга ҳаракат қиламиз.

Раъно Тожибой қизи тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpsyoutu.beMdtMUHLxuwembed

10:46 / 26.08.2018 3193
Шайх Оъиз алҚорний ёзган энг чиройли иборалардан Аёл  қаҳва кабидир, агар унга эътибор бермай, давоми...

16:43 / 02.02.2017 8627
Фарзанд туғилгач, унга яхши бир исм қўйиш отаонанинг бурчи ҳисобланади. Ҳозирги кунда бу бурчни адо этиш давоми...

16:36 / 13.12.2016 4969