Исмлардан шумланманг
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фарзанд туғилгач, унга яхши бир исм қўйиш ота-онанинг бурчи ҳисобланади. Ҳозирги кунда бу бурчни адо этиш учун шариат қолиб бидъатларга эргашадиганлар кўпайиб кетди. Мақсадимиз уларнинг бундай йўл тутишлари хато эканини шаръий йўл билан исботлаб, тўғри йўлга чақиришдир.• Эгизак фарзандларга қўйишлик одат бўлиб қолган исмларни эгизак бўлмаган болаларга қўйишга таъқиқ йўқ. Яъни, одатда, эгизак фарзанд туғилса, улар ўғил бўлса, Ҳасан-Ҳусан ёки Тоир-Зоир қўйиш, қиз бўлса, Фотима-Зуҳра қўйиш халқ орасида одат тусига кириб қолган. Баъзида Ҳасан исмли болалар ўзини таништирганда, «Ҳусанинг қани?» деб қўйишади. Бунга кишилар шунчалик ўрганиб қолганки, эгизаги йўқ болага Ҳасан ёки Ҳусан исмини қўяман деган киши, кўп ҳолларда қаршиликка учрайди. Қизларда ҳам шу ҳолат. Ҳақиқатда ҳам шундайми ёки йўқми? Бунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан намуна излаб кўрайлик. Икки олам Сарвари, тақводорларнинг имоми Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қизларига Фотима деб исм қўйганлар. Фотима розияллоҳу анҳо ёлғиз туғилган эдилар, эгизаклари йўқ эди. Яна бир мисол, Сарвари коинот Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳо ва Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг фарзандлари бўлмиш севимли набираларининг бирига Ҳасан, бошқасига Ҳусайн (Ҳусан) деб исм қўйганлар. Улар бошқа-бошқа вақтларда туғилишган, эгизак бўлмаганлар. Аслида Ҳасан исмининг маъноси «яхши» деганидир. Ҳусайн эса «иккинчи яхши» дегани, яъни Ҳасан биринчи яхши, Ҳусайн иккинчи яхши деганидир. Демак, эгизак бўлмаган ўғил болаларга Ҳасан, Ҳусан (Ҳусайн) деб, қиз болаларга Фотима, Зуҳра деб исм қўйиш мумкин экан. • «Оғирлик қиладиган исмлар». Бу ҳам ботил тушунчалардан биридир. Масалан, болага Муҳаммад деб исм қўйишлик оғирлик қилар эмиш. Наҳотки, Оламларга раҳмат бўлиб келган Зотнинг исми мурғаккина бола учун мусибат келтирса?! Наҳотки, мусулмонлар хотамул анбиё Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга умматликни даъво қилса-ю, лекин фарзандларига суюкли Пайғамбаримизнинг исмини қўйишдан хавф қилсалар?! Ахир мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ота-онасидан ҳам, боласидан ҳам, ҳатто ўзидан ҳам ортиқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўла олмайдилар-ку! Абу Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Анбиёларнинг исмларини қўйинглар. Аллоҳ Азза ва Жаллага энг маҳбуб исмлар Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир. Энг содиқ исмлар Ҳорис ва Ҳаммамдир. Энг қабиҳ исмлар Ҳарб ва Муррадир», дедилар». • Холи бор фарзандга Холмўмин ёки Холида деб исм қўйиш керакми? Мазкур саволга «Ҳа» деб жавоб берган кишига «Нега?» деб савол берсангиз, ота-бобомиз шундай қилиб келган ёки шунда холи катта бўлиб кетмайди, дейди. Мусулмон киши шундай эътиқод қилиши мумкинми? Ахир яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига иймон келтириш иймоннинг шартларидандир. Бас, шундай экан, қандайдир исм холнинг катта ёки кичик бўлишига таъсир кўрсата олмайди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ота-боболарига кўр-кўрона эргашиб кетувчи кишилар ҳақида қуйидагича баён қилади: «Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашингиз», дейилса, улар: «Йўк, биз оталаримизни нимада топсак, шунга эргашамиз», дейдилар. Оталари ҳеч нарсага ақли етмаган ва ҳидоят топмаган бўлсалар ҳам-а?!». Бақара сураси, 170-оят. Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоятга бошласин! Турли бидъат-хуруфотларга эргашишдан Ўзи асрасин!
Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
httpsyoutu.bepC4PEVMMmBI

10:35 / 01.04.2019 1838
23.Савол Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам Бану Саъд қабиласидан қайтиб келгач, меҳрибон оналари давоми...

07:05 / 30.11.2017 2482
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлариРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари давоми...

16:38 / 28.09.2023 789
Энди таяммумни қандоқ қилишни ўрганайлик. У икки зарбадан иборат бўлиб, бир зарбадан кейин юзга масҳ давоми...

13:35 / 10.11.2016 18403