Ихлос II
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсон зоти борки, дунёда бирон нарсага ихлос қўйиб яшайди. Ихлоссиз яшайдиган кишилар кам топилади. Бундай кишининг омади ҳеч юришмайди.

Кишининг ихлоси яхши ёки ёмон (тўғри ёки хато) нарсага қаратилган бўлиши мумкин. Ихлосни тўғри амалга оширган кишига доимо муваффақият эргашиб келаверади. Дуолари қабул бўлаверади. Жамиятда обрўси ошиб бораверади.

Бундай кишининг бошига бирор мушкул иш тушса, у ёрдам сўраб, дарҳол Аллоҳга дуо қилади. Кўнглида бошқаси бўлмайди. Дуоси тилига кўчса, бошқаларни ихлосли бўлишга даъват қилган бўлади. Амали билан ибрат бўлади. У киши холис Аллоҳга суянгани ва унинг қалбида фақат ягона Зот ўрин олгани сабабли, Яратганнинг ўзи унинг ҳожатини енгил қилади. Ҳар бир амал Аллоҳ розилиги учун бажарилиши лозим. Кундалик намозларни ихлос билан адо этган киши ибодатининг лаззатини топади. Чунки унинг қалби бундан нурга тўлади. Динда буюрилган нарсаларга сўзсиз итоатда бўлади. Аллоҳ буюрган амалларини бажаргани сари ғурурланиш ўрнига, ўз нуқсонларини йўқотишга ҳаракат қилади. Мухлис киши одамлар уни мақташидан фахрланмайди. У бундан васвасага тушмайди. Ихлоснинг 3 даражаси бор:

1.  Омма ихлоси: Ихлоснинг биринчи даражаси Аллоҳдан фоний ва боқий дунёдаги насибаларни талаб қилиш билан амалга оширилади. 2.  Хос кишилар ихлоси: Иккинчи даражадаги ихлос бу дунё нарсаларини қўйиб, Аллоҳдан фақат охиратда эришиладиганини талаб қилиш билан бўлади. Бу даража биринчисидан афзалроқдир. 3.  Учинчиси, ҳам фоний ва ҳам боқий дунё насибаларидан қалбни тозалаб, Аллоҳ жамолини кўришга интилиб, унинг амрларига муҳаббат қўйган ҳолда бажаришдир.

Бу киши Аллоҳдан ҳеч қандай талабини бирор амали учун (эвазига) сўрамайди. Бундай кишиларнинг иродаси бақувват бўлади. Иймони тўлиб боради. Натижада иймон ҳаловатини топади. Иймон ҳаловати бор инсоннинг қалбида хотиржамлик ҳукм суради. Охиратда саодатга эришади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам  шафоатларига эришади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Қиёмат куни менинг шафоатимдан баҳраманд бўладиган энг бахтли киши «Ла илаҳа иллалоҳу» (калимаси)ни чин қалбдан, ихлос билан айтган кимсадир», дедилар. Мухлисларга жаннатда ризқ берилади. «Соффат» сурасида «...ана ўшаларга, ўзларига маълум ризқ бордир», дейилган. Бу фақат ихлосли бандаларга аталган ризқ бўлиб, улар Аллоҳнинг розилигига эришадилар.
Мавзуга оид мақолалар
СанФранцискодаги ДеЯнга музейида бўлиб ўтган кўргазма одатдаги кўргазмалардан фарқ қилади. Унда кийимнинг давоми...

03:22 / 26.03.2019 2984
Чўпон Аҳмад тоғанинг ғамташвишлари кўп эди. У даҳшатли уруш йилларида ўзининг кўп қимматли нарсаларини давоми...

02:58 / 23.01.2017 3828
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар давоми...

15:15 / 18.11.2016 5719
Швецияда Microsoftнинг 2019 йилда ахборот технологиялари IT соҳасидаги йилнинг энг илғор қизи мукофотига келиб давоми...

05:22 / 10.04.2019 1815