Швецияда муслима қиз ахборот технологиялари соҳасида энг илғор деб топилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Швецияда "Microsoft"нинг “2019 йилда ахборот технологиялари (IT) соҳасидаги йил(нинг энг илғор) қизи” мукофотига келиб чиқиши эфиопиялик бўлган 21 ёшли талаба Ибтисам Муҳаммадсолиҳ сазовор бўлди.
Ушбу мукофот 17 йилдан бери муносиб эгаларига топширилади. "Microsoft" сайтида таъкидланишича, мазкур мукофотдан мақсад ёш аёлларни ахборот технологиялари соҳасида ўқишга тарғиб қилишдан иборат. “2019 йилда ахборот технологиялари соҳасидаги йил(нинг энг илғор) қизи” унвони билан биргаликда Ибтисам "Microsoft"нинг элчисига айланиб, IT соҳасидаги талабаларга ва замонавий технологияларга қизиқадиган қизларга ўрнак бўлади.
Ибтсам Муҳаммадсолиҳ айни пайтда талабалар иттифоқининг бошқарувчи ўринбосари, шу билан бирга ахборот технологиялари соҳасида машғул бўлган аёллар уюшмаси бўлган WiTech ташкилоти аъзосидир. Бундан ташқари, у Линнеус университети Java курслари илмий раҳбари ҳамдир.
Ибтисам ушбу унвонга сазовор бўлганидан бахтиёр бўлганини айтади. Швейияга у Эфиопиядан бор-йўғи 4 йил аввал келган. Унинг сўзларига кўра, бундай эътирофга бошқа мамлакатда туғилган, бошқа маданиятга оид бўлган, рўмол ўраб юрадиган қизнинг муносиб кўрилгани ёқимли ҳолат. Ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида у шундай ёзади: “Мен билан бирга ушбу йўлни босиб ўтган барчадан миннатдорман. Бу фақат бошланиши. Мен ўзим ишонган нарса учун интиламан ва, умид қиламанки, бу дунёда нимадир яхшиланишига ўз ҳиссамни қўшаман”.

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу Ушбу муборак ойда, сайтимиз томонидан Расулуллоҳ давоми...

10:17 / 09.12.2016 2357
gallery ids5498,5499,5500,5501,5502,5503,5505,5506,5507,5508,5509,5510,5512,5513,5514,5515,5516,5517,5518,5519,5520,5521,5522,5523,5524,5525

08:22 / 09.12.2016 8637
Ойларнинг султони Рамазоннинг меҳмон бўлиб келишига саноқли кунлар қолди. Унинг элчиси шаъбон эса бизни оз давоми...

16:36 / 18.03.2023 2501
  Қисқача иймон Маъноси Аллоҳга Ўз исму сифатларидагидек иймон келтирдим ва Унинг барча давоми...

06:09 / 27.04.2017 4872