Икки ака-ука битта ҳовлида яшашади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки ака-ука битта ҳовлида яшашади. Ҳовли бўлиб берилган. Аммо арзимас ер учун ҳозир иккисининг орасига совуқчилик тушган. Уканинг хотини сеҳр-жоду билан шуғулланади, эрини ҳам, қайнотасини ҳам сеҳрлаб олган, яъни ўқитган. Улар бир оғиз ҳам гапиришмайди. Лекин акаси бу муаммода ҳақ. Ҳамма шу томонда, фақат укаси ва отаси бунга қарши. Уйда барака, ҳаловат йўқ. Ҳар хил ташвишлар...

 Шайх ҳазратлари, бу муаммони ечишимизга ёрдам беринг.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Сеҳр борлиги ва унинг кишиларга таъсир қилиши – мавжуд ҳақиқат. Лекин ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродаси билангина бўлиши ундан ҳам юқори ҳақиқат. Агар ҳар бир сеҳр таъсир қилаверса, дунёда сеҳргардан устун одам бўлмас эди. Аммо воқеъликка назар солсак, бу ҳаром ишни қиладиганлар энг пасткаш одамлар бўлади.

Сиз айтаётган одамларни мазкур хотин эмас, дунёнинг ишқи сеҳрлаб қўйганга ўхшайди. Бир қарич ерни деб, сен-менга боришни бундан бошқа нарса билан изоҳлаб бўлмайди.

Бу муаммони ҳал қилиш учун шариатга амал қилиш керак. Сеҳрни баҳона қилиб олмаслик керак. Бу ҳолатда ўз айбини хаспўшлаш учун сеҳрни баҳона қилиш яққол кўриниб турибди.

Ер талашганлар шариат ҳукмини яхши биладиган кишини ўртада ҳакам қилиб, ўша одам чиқарган ҳукмга амал қилишни сидқи дилдан қасд қилиб, масалани ўртага қўйишлари керак. Кейин ҳукмни қабул қилсинлар ва орадаги кўнгилсизликка барҳам берсинлар.

Кейин сеҳр ҳақидаги гумонларни унутиб, Аллоҳнинг барча нарсага қодирлигига иймонларини мустаҳкам қилиб, ҳалол яшашда бардавом бўлсинлар. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile ids8504,8505,8506,8507,8509 16.06.2015  Москванинг  Ислом институтида дипломлар топшириш маросими тантали тарзда давоми...

02:08 / 09.02.2017 5680
Саодат  асрига мактуб Макканинг қадим қумликлари ичра яшаётган бир қавм бор эди. Ҳали улар ўзларининг давоми...

15:21 / 19.03.2017 3740
Москванинг Тверь район суди мусулмонларни ва севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат давоми...

05:02 / 02.12.2016 3034
Давра суҳбатида инсон саломатлигини сақлаш, касалликнинг олдини олиш ва уни даволаш, Исломда инсон давоми...

11:20 / 23.12.2016 3667