Аёллар сочларини ҳар хил соч бўёқларида, масалан «ACMA-COLOR» деганида бўясалар бўладими
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Аёллар сочларини ҳар хил соч бўёқларида, масалан «ACMA-COLOR» деганида бўясалар бўладими? Ғусл, таҳорат қилса, ўтадими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Сочни бўяса бўлади ва ғусл ҳамда таҳоратга зарари йўқ. Бу ҳақда муҳтарам устоз доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий ўзининг «Фатавий Муосира» номли китобида қуйидагиларни ёзади:

 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оқарган соч ва соқолни бўяшни мубоҳ қилганлар. У Зотдан собит бўлган ҳадисда бу маъно бор.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, яҳудий ва насоролар бўямайдилар. Бас, уларга хилоф қилингиз», дедилар».

Бешовлари ривоят қилган.

Шофеъийлар қорага бўяшни ҳаром дейишган. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрнинг отаси Абу Қуҳофани бундан қайтарганлар. Унинг соч-соқоли ҳақида «иккисини ўзгартиринглар, қорани четлатинглар» деганлар.

Лекин фуқаҳолар жумҳури буни Абу Қуҳофага ўхшаган ўта қари одамларга хос деганлар. Саҳоба ва тобеъинлардан бир жамоалар, Усмон, Ҳасан, Ҳусайн, Уқба ибн Омир, улардан кейин Ибн Сирин, Абу Бурда ва бошқалар қорага бўяшган».

Уламоларимиз бу масалада, хусусан, сочни қорага бўяш ҳақида турли ҳолатларни эътиборга олиб, бир қанча гапларни айтганлар.

Жумладан оила қурмоқчи бўлган одамнинг алдаш учун сочни қорага бўяши ҳаром деганлар.

Аёл кишига эри рухсат берса, жоиз деганлар ва ҳоказо. Валлоҳу аълам.

Мавзуга оид мақолалар
1981 йилда Франсуа Меттеран президент бўлгач, Франция Мисрдан Фиръавннинг мўмиёланган жасадини тадқиқ давоми...

02:04 / 02.09.2020 5288
embedhttpswww.youtube.comwatchvmYzeRSXjdR4embed

12:18 / 31.07.2018 3554
Тирикчилик Эй тирикчилик Сен кимсан ёки нимасан Наҳотки, ҳамма сени деб юрган бўлса бу дунёда Балки, сен давоми...

16:49 / 06.03.2017 4414
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нечта амакилари бўлган            Жавоб  Расулуллоҳ давоми...

07:49 / 21.11.2017 2164