Номаҳрамга қараш, гап отиш, уни ўпиш, қучоқлаш каби гуноҳларнинг каффорати?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зино, роса катта гуноҳ. Биз кўпчилик зинони эркак ва аёлнинг ношаръий қўшилиши деб тушунамиз. Лекин, зинога яқин – ўпишиш, қучоқлаш, кўз билан ёмон қараш, гап отиш каби ишлар ҳақида нима дейсиз? Бунинг гуноҳи тавба билан ювиладими ёки буларга ҳам жазо белгиланганми? Бундай иш қилганлар нима қилиши керак? Каффорати қандай?

 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим                                                                                                    Ўпса, ушласа ёки назар қилса, ҳақиқий зино собит бўлмайди. Албатта, бу каби ношаръий ишларнинг гуноҳи зиноникича бўлмайди. Шунинг учун уларнинг жазоси ҳам зиноникидан озроқ бўлади. Мазкур гуноҳлар зинонинг дебочаси, кўприги бўлиш билан бирга, улар ҳам қайсидир маънода «зино» деб аталиши бор. Масалан, «қўл зиноси», «кўз зиноси», «қулоқ зиноси» каби. Бу каби ҳолатларда исломий маҳкама томонидан таъзир маъносидаги керакли жазолар берилади. Агар ўшандай жазолар берилса, улар гуноҳ учун каффорат бўлади. Шу билан бирга, гуноҳ қилган шахс Аллоҳ таолога тавба қилиши, гуноҳ ишларга қайта яқинлашмаслиги керак. Агар мазкур гуноҳларга қўл урган кишига таъзир маъносидаги жазолар берилмаган бўлса, у ҳолда, гуноҳ қилган шахс Аллоҳ таолога чин дилдан қаттиқ тавба қилса, У Зотдан мағфират сўраса, ўша гуноҳни қайта қилмасликка қасд қилса ва уни ювадиган даражада яхши амалларни бажарса, иншааллоҳ, ушбу ишлар унинг гуноҳи учун каффорат бўлади, деб умид қилинади. Валлоҳу аълам.
Мавзуга оид мақолалар
Коннектикут штатининг Америка Ислом Муносабатлари Кенгаши бошлиғининг жорий йилнинг 17 март куни қилган давоми...

06:10 / 24.01.2017 3121
Умматим, деб йиғлаган Расули акрам Аллоҳнинг инсонга неъмати кўпдир, Бироқ санай десак, саноғи давоми...

14:56 / 20.03.2017 3821
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама суҳбатдошлар давоми...

05:32 / 10.02.2017 2998
Фитр куни таом ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, хушбўй суртиш ва энг яхши кийимларини кийиш ва садақаи фитрини давоми...

10:39 / 08.11.2016 3897