Нью-Лондон ўқув календарига иккита исломий байрамларни киритди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Коннектикут штатининг Америка Ислом Муносабатлари Кенгаши бошлиғининг жорий йилнинг 17 март куни қилган баёнотида, кейинги ўқув йили учун New London Public Schools тақвимига 2 та исломий байрамнинг киритилишини таклиф қилди. Ўқув Ишлари Вазирлиги эътироф этилган диний байрамлар рўйхатига Рамазон ҳайит ва Қурбон ҳайит байрамларини қўшиб қўйди. Бу рўйхатга Йом Кипур, Рош ха-Шана ва Пасха каби диний байрамлар аввалроқ киритилган эди. «Биз ўқув календарига исломий байрамларнинг киритилишини қўллаб-қувватлаймиз. Чунки бу мусулмон талабалар учун ўқув муҳитини яхшиланишига ёрдам беради»,–дейди CAIR-CT (The Councel of American Islamic- Relations, Connecticut) ижроия раҳбари Монжи Дауди. Нью –Лондон (АҚШ)нинг мактаблари байрам кунларида ишласалар-да, ўқитувчилардан диний байрам кунлари назорат ишлари ва асосий тадбирларни ўтказмаслик сўралади. Диний байрамларни нишонлайдиган талабалар эса ушбу кунлари дарслардан озод қилинадилар.
«islam-today.ru» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Доктор Рана ДажаниДоктор Рана Дажани иорданиялик молекуляр биолог ва Хашимит университети ассистенти.У давоми...

23:54 / 05.03.2021 4314
Инсон ҳаётида саодат ва бахтсизлик, хурсандчилик ва хафалик, кенгликфаровонлик ва танглик, лаззат ва алам давоми...

05:09 / 27.01.2017 4862
Ислом номи билан фаолият юритаётган табиблар, фолбинлар ва мунажжимлар ҳамда буларнинг Исломга алоқаси давоми...

09:01 / 27.12.2016 4953