Гулли картошка
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таомни мазали тайёрлаш бир санъат бўлса, уни безатиш яна бир санъат ҳисобланади. Бу ҳаммага маълум ҳақиқат бўлса керак. Баъзан бирор бир мазали таом тайёрлаймиз-да, безатишга ёки таом ёнига гарнир сифатида яна бирон бир қўшимча қилишга келганда, «Нима қилсам экан?» деб бош қашлаймиз.

Ушбу саҳифамиздаги маълумот ана шундай бош қашлаш ва турли саволларни бартараф этишда оз бўлсада ҳисса қўшса, ажаб эмас.

Керакли маҳсулотлар:

Картошка − 1 кг

Сут − 250-300 мл

Сариёғ − 100 гр

Таъбга кўра туз ва шивит (укроп)

 Тайёрланиши:

Картошкани тозалаб, бир неча бўлакларга бўлиб, қайнатиб, пишириб олинади. Пишган картошкани сузиб олгач, қайнатилган сут ва эритилган сариёғни қўшиб яхшилаб эзилади, аниқроғи бўтқа (пюре) қилинади. Таъбга кўра туз ва шивит қўшиб юборишни ҳам унутманг.

Димхона (духовка) патнисига пергамент (махсус пишириқ қоғози) ёйиб, қандолат қопига пюрени солиб, гул шаклида сиқиб чиқасиз, сўнгра 200 даражали димхонага 15-20 дақиқа қўйиб, қизартириб, қуритиб оласиз.

Тайёр бўлган маҳсулотни ҳам гарнир ўрнида, ҳам болаларга енгил таом ўрнида дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

www.oshxona.uz

Мавзуга оид мақолалар
Керакли маҳсулотлар 6 та тухум ун бир чимдим туз қовуриш учун ўсимлик ёғи суртиш учун қўй ёғи 2 стакан давоми...

17:55 / 10.03.2017 10470
Исломда фарзанд келажагига ҳали оила қурилмасдан олдин эътибор қилинади. Қуйидаги ҳадиси шариф бунга давоми...

01:06 / 23.12.2016 3153
  Бемор тузалганидан, мусофир муқим бўлганидан кейин рухсат бўлгани боис тутмаган рўзасини тутиши давоми...

06:27 / 01.06.2017 2433
Шу йилнинг сентябрь ойидан Аиша халқаро аёллар клубида араб тили ва Қуръон ўқитиш  курси  очилган эди.  давоми...

04:50 / 14.11.2019 2293