Маййитнинг қазо рўзаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

  • Бемор тузалганидан, мусофир муқим бўлганидан кейин рухсат бўлгани боис тутмаган рўзасини тутиши керак. Аммо «Кейинроқ тутарман», деган хаёл билан юриб, уни тутишидан олдин ўлиб қолди. Агар унинг яшаган кунлари рўзани қазо қилган кунларича ёки ундан кўп бўлса, меросхўри қазо қилган миқдорича фидя беради. Аммо у қазо қилган кунларидан оз яшаб туриб ўлган бўлса, меросхўри унинг соғ ва муқим бўлган кунлари миқдорича фидя беради.
  • Меросхўр мазкур фидяни бериши учун маййит ўлишидан олдин бу ҳақда васият қилган бўлиши шарт. Агар васият қилмаса, меросхўрга фидя бериш лозим бўлмайди. Агар берса, зарари йўқ.
  • Ўлаётган шахс ўлаётиб, «Тута олмаган рўзамнинг фидяси берилсин», деган васиятни қилган бўлса, у меросга қолдирган молнинг учдан биридан берилади. Агар фидянинг миқдори мероснинг учдан биридан кўп бўлса, ундан ортганини меросхўрлар бермасликка ҳақлилар.
  • Ўлган кишининг қазо намоз ва рўзалари ўрнига унинг меросхўрлари намоз ўқиб, рўза тутишлари жоиз эмас.
 
Мавзуга оид мақолалар
Маданиятлар ва тиллар турфа хиллиги сақланишига кўмаклашиш ҳамда ҳамкорлик қилиш мақсадида 21 февраль давоми...

04:21 / 22.02.2019 2174
Керакли маҳсулотлар 0,5 л сут, 125 г маргарин, 2 та тухум, 1 пиёла шакар, 1 ош қошиқ хамиртуруш дрожа, керагича давоми...

06:40 / 29.11.2016 10394
Нурдан яратди фаришталарни, Мўминларга атади гўзал жаннатни, Азон садосидан мамнундир давоми...

10:29 / 25.01.2017 3790