Шарқнинг гўзаллик сири
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шарқ аёлларининг гўзаллариклари тилларда достон бўлиб келган. Уларнинг гўзаллик сирлари асрдан асрга ўтиб, кунимизгача сақланиб қолган. Шарқ аёллари қўллаган қадимий пардоз ашёлари таркибида табиий мева-сабзавот, ўсимлик ёғлари, турли ўтлар ва уларнинг илдизлари аёллар учун ҳозирги кунда ишлатилаётган замонавий крем ва сургиларнинг ўрнини босган. Ҳозирги кунда химикатлардан кўра кўпроқ табиий мҳсулотларга эътибор берилаётган бир вақтда биз ҳам сизнинг ҳукмингизга улардан бир нечтасини ҳавола қиламиз.

***

Ёғли ва нормал юз териси учун ёшартирувчи маска:

1 ош.қ. хўл дрожа.

1 ош.қ. йогурт (ёки сметана)

1 ч.қ. озиқ содаси.

1 ош.қ. илиқ сув.

Ҳамма масаллиқларни аралаштириб, юзга ва бўйинга 15 минутга сурилади. Маска қотишини кутиш шарт эмас (узоқ қотади). Илиқ сув билан ювилиб, ёғсиз крем сурилади.

Дрожа юз терисини яхши тозалайди, сода эса юз терисидаги шамоллашларга фойда беради.

***

Нормал ва нозик юз териси учун ёшартирувчи маска

3 ош.қ. асал

10 томчи лимон соки (ёғли тери учун) ёки 1 ош.қ. сабзи соки ёки майда қирғичдан ўтказилган сабзи (қуруқ тери учун)

1 дона совуқ бодрингни паррак-паррак қилиб кесилади.

Тайёрланган маскани юзга ва бўйинга суртилиб, енгил массаж қилинади. Сўнг эса маскани ювмасдан кесилган бодрингларни қўйилади ва 15 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювилади.

***

Уй шароитида тоник тайёрлаш

1 ч.қ. асал

2-3 томчи лимон соки (ёғли тери учун)

Янги атиргул барглари

Бир қисм атиргул баргларига ярим стакан қайнаган сув қуйилади. 20 дақиқа усти ёпилиб тиндирилади. Сўнг асал, юз терисига қараб лимон соки қўшилади. Юз терисига пахта томпонлари билан суртилади. 10-15 дақиқадан сўнг ювилади.

Атиргул баргларида эфир мойлари бўлиб, у юз терисини ёшартириш хусусиятига эга.

***

Оқартирувчи маска

1та тухумнинг оқи

1 ч.қ. туз

1 ошқ. лой (аптека глинаси)

2-3 томчи лимон соки

Ҳамма масаллиқлар аралаштирилиб, юзга 15-20 дақиқага суртиб қўйилади. Илиқ сув билан ювиб ташланади.

Қаҳва-зайтунли маска (юздаги эски териларни йўқотиб, юз терисини озиқлантиради)

1 ч.қ. шакар

ярим стакан (ёки қанча бўлса) кофе қуйқаси

1 ч.қ. зайтун ёғи

Ҳамма масаллиқларни аралаштириб, скраб билан тозаланган юзга, баданга секин енгил массаж қилиш билан суртилади. Агар шакар ўрнига катта-катта денгиз тузи солинса тери учун целлюлитни йўқотадиган яхши воситадир (лекин юзга суриш тавсия этилмайди). Бу крем бутун баданга суртилиши мумкин, қон айланишни яхшилайди ва тери тонусини кўтаради. Массаждан сўнг илиқ сув билан чайилади. Кофе таркибида ноёб эфир мойлари бор.

Мавзуга оид мақолалар
Қайда бўлсада ҳамроҳлари ордир муслималар. Номаҳрамларчун, юзи пардадордир муслималар. Кундузи беш вақт давоми...

14:05 / 06.12.2016 4160
Мен сизнинг жажжингиз митти қизалоқ, Қалбингиз остида уняпман хушчоқ, Туғилиб, давоми...

07:36 / 19.02.2019 2367
Оддий қилиб тушунтирганда касаллик бу, инсон организмининг кундалик эмоционал стресслар, инсон ҳаётида давоми...

10:42 / 26.12.2016 7677
Расулуллоҳдан паноҳ излаш Аллоҳ таолога одобдир Аллоҳнинг Расули Муҳаммад Мустафони соллаллоҳу алайҳи давоми...

11:04 / 03.04.2019 3690