Муслималар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қайда бўлса-да ҳамроҳлари ордир муслималар. Номаҳрамлар-чун, юзи пардадордир муслималар. Кундузи беш вақт намозда мудом эрурлар қоим. Тунларда таҳажжуд ила бедордир муслималар.   Рамазон ойида рўзани тутгайдирлар, албат. Балки, Шавволда ҳам рўзадордирлар муслималар. Ҳақнинг каломини ёд олурлар иштиёқ ила. Қория деган номга сазовордир муслималар.   Суннатга ҳам амал қилмоқликка интиладирлар. Баъзи эрлардан кўра тақводордир муслималар. Аллоҳим, буларга тақводор йигитларни ёр эт. Жоҳиллардан ўзлари ҳам безордир муслималар.   Расулуллоҳ: «Динига қараб танлагин», деганлар. Арзигай, ҳар кимса бўлса харидор, муслималар. Фарзни адо этай деб ҳаж қилмоққа ошиқарлар. Маҳрамлари ила Байтда қатордир муслималар.   Аллоҳим муслималарга улуғ мукофот бергай. Жаннатда ҳурлардан кўра ҳусндордир муслималар.  

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
Чунки турмуш ўртоғингиз вафодор ва садоқатли ёр ҳақида орзу қилган уни ҳеч қачон Биласизми, эркаклар биз давоми...

05:58 / 07.03.2017 10721
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Сизлардан вафот этиб жуфтларини қолдирганларнинг аёллари ўзларича тўрт ойу ўн давоми...

10:00 / 18.10.2016 2515
Қурра ибн Иёс алМузаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор давоми...

17:30 / 04.03.2023 2035
1 декабрь куни «muslimaat.uz» сайтида эълон қилинган «Аёл кишининг оиладаги ўрни», «Аллоҳнинг чақириғига давоми...

05:04 / 27.01.2017 4414