Саудиялик аёллар STEM соҳаларда эркаклардан кўра илғорроқ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудия Арабистонида кундан-кунга кўпроқ аёл-қизлар таълим учун илм-фан, технология, муҳандислик ва математика (STEM) соҳаларини танламоқдалар. Фақат муаммо шундаки, уларни иш билан таъминлаш лозим, дейди Ар-Риёддаги Қирол Сауд университети (King Saud University) киберхавфсизлик мутахассиси ва илмий ходими Доктор Фотима ал-Ақил.
“Айни пайтда Қиролликда STEM соҳасида иш ўринлари чекланган. Зеро, иқтисодиёт тўғридан-тўғри нефтга асосланган ва техник соҳада фақатгина маълум миқдорда иш бор”, дейди у.
Саудия Таълим Вазирлиги томонидан тайёрланган ҳисоботга биноан, 2015-2016 йилларда бакалавр битирувчиларининг 57% қисми қизларга тўғри келган. Айни пайтда биология, математика ва статистика, ахборот технологиялари (IT) ҳамда физика соҳаларида аёл битирувчилар эркаклардан кўп бўлган.
“Саудиялик қизларнинг STEM соҳаларида таълим олишни танлашлари кенг тарқалган ҳолат. Саудиялик аёллар интилувчан ва серғайрат. Биз юқори таълим олишни, яхши касбда ишлашни истаймиз. Нима учундир бутун дунё Саудия аёлларини бу борада бир сўз айтолмайдиган, замондан ортда қолган қабила вакиллари деб ҳисоблашади, ҳайронман. Бу мутлақо хато фикр”, дейди Ар-Риёдда давлат компаниясида кичик ахборот хавфсизлиги таҳлилчиси бўлиб ишлайдиган 22 ёшли Маҳа ат-Толиб.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvfTzZHUes764embed

08:20 / 27.10.2016 2970
Сиз рўзангиз олдидан чин ният ва мақсад қилдингизми Рамазон ойини кутиб олар экансиз, қалбингиздаги давоми...

13:58 / 24.12.2016 3034
Изтироб Одам одам кўзини ўйса, Ҳамиятсиз яшамоқ душвор. Отабола бирбиридан тўйса, Иймонни бўғма, қўйиб давоми...

08:45 / 06.03.2017 3667
  ПОКЛИК САОДАТ КАЛИТИДИР Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Оламларнинг Робби Аллоҳ покдир» Намл сураси, давоми...

16:05 / 19.03.2017 3560