Изтироб
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Изтироб

Одам одам кўзини ўйса,

Ҳамиятсиз яшамоқ душвор.

Ота-бола бир-биридан тўйса,

Иймонни бўғма, қўйиб юбор.

Ҳаромлардан қочмаса инсон,

Мол-дунёнинг кетидан қувса.

Гуноҳдан қийналмаса виждон,

Бахт наҳотки бойликда бўлса?!

Дастурхон-чи неъматга тўла,

Кимда аза, бизда қаҳқаҳа.

Ҳидоят-чун қиламан нола,

Биз ҳам энди мусулмонмиз-а!

Нафсингни тақво-ла азобла,

Ўлдир гуноҳни савоб билан.

Ҳаққа эгил, юрма гуноҳ-ла,

Робдан энди ҳидоят тилан.

Иймон ила кўнгил хотиржам,

Энди бу тил-дил “Аллоҳ!” десин.

Иймон ила ҳасад бўлмас жам,

Ҳақсиз урса юрак, ит есин!

Фарҳодбек Жўраев

 
Мавзуга оид мақолалар
Ким Аллоҳга яхшилик лутфлари ила юзланмаса, У Зотга имтиҳон занжирлари ила судралур. Аллоҳ таоло ҳаким давоми...

06:46 / 10.04.2019 2197
Болаларда Аллоҳга муҳаббат пайдо қилиш    Биз фарзандларимизни тарбия қилишга қанча ҳаракат қилмайлик, давоми...

12:39 / 18.07.2017 21546
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг аёллари Нодия Абдулжалил Тахтарунжий 2014 йил 15 март шанба куни ҳижрий давоми...

10:49 / 23.10.2018 3427