Гўзал ўрнакдаги сифатлар (10. Аҳдига вафодор бўлиш, ваъдасига хилоф қилмаслик)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Исро сурасининг 34-оятида шундай дейди:
«Аҳдга вафо қилинглар. Албатта, аҳд масъул бўлган ишдир».

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «أَرْبَعٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ كَانَ مُنَافِقًا، أَوْ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنْ أَرْبَعَةٍ كَانَتْ فِيهِ خَصْلَةٌ مِنَ النِّفَاقِ حَتَّى يَدَعَهَا: إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ، وَإِذَا عَاهَدَ غَدَرَ، وَإِذَا خَاصَمَ فَجَرَ».

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўрт (хислат) борки, улар кимда бўлса, у мунофиқ бўлибди ёки унда ўша тўрт хислатдан бири бўлса, то уни ташламагунича унда мунофиқликнинг бир хислати бор экан: гапирса, ёлғон гапиради; ваъда берса, бажармайди; аҳдлашса, аҳдни бузади; довлашса, фожирлик қилади», дедилар.
Имом Бухорий ривоят қилган.

عَنْ أَنَسٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: خَطَبَنَا رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: «لَا إِيمَانَ لِمَنْ لَا أَمَانَةَ لَهُ، وَلَا دِينَ لِمَنْ لَا عَهْدَ لَهُ».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга хутба қилиб: «Омонати йўқнинг иймони йўқ, аҳди йўқнинг дини йўқ», дедилар».
Байҳақий ривоят қилган.

Дарҳақиқат, ишончингизни суиистеъмол қилган одамдан қаттиқ хафа бўласиз. Бу, айниқса, бугунги кунимизда бемалол бўлиб қолди. Ваъдалар бериб, бировнинг пулларини турли йўллар билан ўзлаштириб олган ҳолатларни кўп эшитяпмиз.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўз замонларида ким биландир қайсидир жойда учрашишга келишиб, уч кун кутган эканлар. У зотнинг аҳдга, ваъдага қанчалар вафо қилганларини бир кўринг-да! Уч кундан сўнг ҳалиги одам ўша ердан ўтиб кетаётиб, Расули акрамни кўриб қолибди ва: «Ё Расулуллоҳ, бу ерда нима қилиб турибсиз?» дея савол берибди. Шунда Набий алайҳиссалом у киши билан учрашишга уч кун олдин ваъдалашганларини эслатиб, шундан бери кутиб турганларини айтибдилар…
Шунинг учун бировга ваъда беришдан аввал бир зум тўхтаб, ўша ишни бажара оламизми-йўқми, яхшилаб ўйлаб кўришимиз керак. Ваъда бериш ўрнига “Ҳаракат қилиб кўраман”, “Ўйлаб кўраман” ва шунга ўхшаш ибораларни айтган афзал.
Аммо биз ваъдалашилаётган пайтда имкон қадар ўзимизни содиқ кўрсатишга ҳаракат қилиб, энг кучли сўзларни ишлатамиз. Амалга ошириш пайти келганида анвои хил узрларни қалаштирамиз.
Парвардигор бизларни ҳам ваъдасига содиқ кишилардан қилсин!

Одинахон Муҳаммад Содиқ

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Тиш чиқиш палласи боланинг ҳоли ўзгариб қолади, унда қайт қилиш, инжиқлик ва ёмон қилиқлар кўзғалади. давоми...

23:50 / 22.11.2016 11439
  2013 йил 24 апрелда Москва Ислом университетида «Фиқҳ» Ислом ҳуқуқи фани бўйича мусобақа ўтказилади, дея давоми...

14:11 / 21.12.2016 3113
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама опа сингиллар, биз давоми...

03:38 / 09.02.2017 3324
Мойчечак гулининг гул саватчалари таркибида эфир мойлари, флавон гликозидлар, кумаринлар, каротин, С давоми...

09:00 / 22.11.2016 17497