Рамазон суҳбатлари. 16-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Муҳтарама опа- сингиллар, биз кеча сиз билан бугунги кун ёшлари, уларнинг ахлоқию одоби ҳақида суҳбатлашдик. Уларнинг ютуқлари ва камчиликларини таҳлил қилдик. Бугунги кун мавзуси сифатида эса қўшничилик одобларини тилга олмоқчимиз. Сиз қўшничилик одоблари деганда нимани тушунасиз? Бу одоблар нималардан иборат? Рамазон ойида қўшнилар билан  янада гўзалроқ муомалада бўлиш хусусида ўйлаб кўрдингизми? Таровеҳга эрларини кузатган аёллар фарзандлари билан кўчада, ярим тунгача баланд овозда суҳбатлашиб, шовқин қилиб ўтиришлари кун давомида рўза тутган, энди дам олишни истаётган қўшниларга озор эмасми?   Келинг, шу саволларга биргаликда жавоб қидирамиз. Зеро айни шу саволларнинг жавоби  бугун жамиятимизда бизни қийнаётган муаммога ечим топишда ёрдам беради. Суҳбатлар ҳар кунгидек соат 16:00дан 17:00га қадар экраннинг ўнг томонида жойлашган чатда онлайн ёзишмалар асосида ўтказилади. Сизни кутиб қоламиз!

muslimaat.uz

 
Мавзуга оид мақолалар
httpswww.youtube.comwatchvrTRtmIUEE3Yampfeatureyoutu.be

09:32 / 20.12.2018 1873
Рамазон гуноҳлардан узоқлаштирувчи, тавбаларни ва хайрли амалларни кўпайтирувчи муборак ойдир. Қуръони давоми...

07:00 / 09.02.2017 4045
           Онабола қатъий жадвалга асосланиб машғулотлар олиб боришган. Марям кунига 5 соат ўқирди. Биринчи давоми...

14:46 / 28.02.2017 4858