Закот
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

«Закот» сўзи луғатда «поклик» ва «ўсиш» деган маъноларни билдиради.

Закот берган кишининг моли покланади. Закот бермаган кишининг моли эса ичида закотга ҳақдорларнинг моли аралашган мол сифатида нопок бўлиб туради. Қачон закотини берса, покланади, бўлмаса йўқ.

Нисобга етган молдан, шариатда кўрсатилган миқдорга тўғри келадиган молни закот олишга ҳақли шахсга ибодат нияти билан мулк қилиб бериш. 

Чиқариладиган закотнинг миқдори шариатда кўрсатилган миқдорга тўғри келиши керак. Озгина садақа бериб, «Шу закот», деб бўлмайди. Бир кишига «Мана шу уйда бир йил ўтириб туришинг сенга закот», деб бўлмайди.

Ким закотнинг фарзлигини инкор қилса, кофир бўлади. У уч марта тавба қилишга чақирилади. Тавба қилса қилди, бўлмаса муртад сифатида ўлимга ҳукм қилинади.

Исломга янги киргани туфайли ёки чет жойларда жоҳил бўлиб ўсганлиги учун закотнинг фарзлигини инкор қилган одамга тушунтирилади, ўргатилади, дарҳол «кофир» деб ҳукм қилинмайди. Ким закотни инкор этса, кофир, уни адо этмаса, осий бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
Ғуслни икки қўлдан бошлайди . Аввал икки қўлни билакларигача ювади. Сўнгра нажосат бор бўлса ҳам, йўқ бўлса давоми...

19:00 / 05.07.2019 4152
Дунё ишларидан безган кўнгил дер Соф эрур ҳижобга ўранган юзлар Дунё, Жулеттага кўнгил қўявер Асли, сиз давоми...

18:41 / 10.11.2016 6028
   Ҳар куни кичик ўғлимни боғчага олиб кетаётганимда мени турлитуман саволларга кўмиб ташлайди . Баъзан давоми...

11:52 / 27.02.2017 6366
embedhttpsyoutu.beMdtMUHLxuwembed

15:46 / 26.08.2018 4740