Закот фарз бўлиши учун молда бўлиши лозим шартлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 
  1. Тўлиқ мулк бўлиши керак.

Бир молда закот фарз бўлиши учун ўша мол ўз эгасига тўлиқ мулк бўлиши шарт. Яъни унинг асл мулки бўлиши ва қўлида бўлиши шарт.

Мол ўз эгаси қўлида бўлиши, унда бировнинг ҳеч қандай ҳаққи бўлмаслиги, молни ўз ихтиёри ила тасарруф қила олиши ва ҳосил бўлган фойдалар ўзига қайтадиган бўлиши керак.

  1. Феълан ёки тақдиран ўсувчи мол бўлиши керак.

«Далада боқиш» закоти бериладиган ҳайвонларга қўйилган шарт бўлиб, бундан қўлда ем бериб боқилган, бу боқишда тижорат мақсад қилинмаган ҳайвонлардан закот берилмаслиги аён бўлади.

«Тижорат нияти» деганда сотиш учун олиб қўйилган ҳар бир нарса кўзда тутилади.

Закот бериш фарз бўлиши учун мол ўсиб туриши ёки ўсишга имкони бўлиши керак. Яъни ўша молдан эгасига фойда кўпайиб туриши ёки фойда кўпайиш имкони бор бўлиши лозим.

Молнинг ўсиши ҳайвонот бойликларида туғилиш, семириш, яна бошқа маҳсулотлар бериш йўли билан бўлади. Бошқаларида эса тижорат ёки шунга ўхшаш йўллар билан бўлади. Агар ўсмайдиган молдан закот фарз қилинса, молни закотнинг ўзи йўқ қилиб қўяди. Бундай ҳолда закот берувчига зарар бўлади. Ҳолбуки, «закот» сўзининг бир маъноси «ўсиш»дир.

  1. Нисобга етган бўлиши керак.

Бир молдан закот бериш вожиб бўлиши учун у мол нисобга етган бўлиши керак. Оз миқдордаги молдан закот чиқарилмайди. Закот бойларга фарздир. Моли нисобга етмаган одам эса бой ҳисобланмайди.

  1. Ҳожати аслиядан ортиқча бўлиши керак.

«Ҳожати аслия – инсондан ҳалокатни феълан қайтарадиган нарсалар: еб-ичиш, кийишга кетадиган нафақа, яшаш жойи, уруш анжомлари; ёки ҳалокатни фаразан қайтарадиган нарсалар: қарз, ҳунар асбоблари, уй анжомлари, миниш учун улов, илм китоблари (чунки жоҳиллик ҳалокатдир) каби нарсалардир.

  1. Қарздан холи бўлиши керак.

Закот фарз бўлиши учун мол эгасининг нисобни камайтириб юборадиган даражада қарзи бўлмаслиги керак. Бир одамнинг қўлида нисобга етган моли бор. Шу билан бирга, бошқалардан қарзи ҳам бор. Агар қарзини берганидан кейин ҳам қолган моли нисоб миқдорида бўлса, закот беради. Аммо қарзни берганда ўзига мол қолмайдиган ёки моли нисоб миқдоридан камайиб қоладиган бўлса, закот бериш вожиб бўлмайди. Чунки одамлардан қарзи бор одам бой ҳисобланмайди.

  1. Бир йил тўлган бўлиши керак.

Бу йил ҳижрий-қамарий йил ҳисобидадир. Закот фарз бўлиши учун мол нисобга етган ҳолда бир йил давомида нисобдан камаймай туриши керак. Ҳанафий мазҳаби бўйича, йилнинг боши билан охирида нисобга етган бўлса, етарли. Бир йил ичида, баъзан ора-орада нисобдан камайиб қолса, бунинг эътибори йўқ. Бу шарт ҳайвон бойликлари, пул жамғармаси ва савдо молларига тегишлидир.

Мавзуга оид мақолалар
     Шайх ҳазратларини таниганимга ҳали кўп бўлмаганди. Ҳазратни илк бор «Иймон» китоби орқали таниганман. давоми...

10:54 / 05.02.2017 5999
ИККИ ЙЎЛ...198990 йилларhellip 45 ёшли қиз эдим. Дадамлар билан Наманган шаҳридаги .Чорсу, деҳқон бозорига бозорлик давоми...

22:03 / 02.04.2020 5728
 Президент Имомали Раҳмон Тожикистон аҳолисининг диндорлигини инобатга олган ҳолда, акушергинеколог давоми...

18:53 / 21.12.2016 3522
Дуо Аллоҳ таолога энг маҳбуб, энг карамли нарсадир. У зот дуони яхшилик ато этиш, ёмонликни даф қилиш учун давоми...

21:00 / 22.09.2019 22652