Фарғона вилоятида Қуръон мусобақа ўз ниҳоясига етмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фарғона вилояти бўйлаб ўтказилаётган Қуръон қироати мусобақаси бугун 8 февралда ўз ниҳоясига етмоқда. Барча туманларда, жумладан, Марғилон шаҳридаги “Хонақоҳ” тарихий масжидидаги беллашувлар юқори шукуҳ билан якунланяпти.

Маълумотларга қараганда, вилоят бўйича энг кўп иштирокчи қатнашган ҳудуд Марғилон шаҳри бўлди (18-25 ёшли аёл-қиз иштирокчилар 41 та, 26-40 ёшли иштирокчилар эса 59 та – жами 100 та), ундан сўнг эса Қўқон шаҳри (жами 79 та) жой эгаллади. Бу икки илм кони бўлган шаҳарларда мазкур Қуръон мусобақалари чинакам маънода байрамга айланиб кетди, десак, муболаға бўлмайди.

Томошага келган онахонлар, опа-сингиллар сони ҳар икки ҳудудда ҳам мингдан ошди. Уларнинг масжид ҳовлисида ўзларини кўрпачаларга ўраб ўтирганини кўриб Қуръонга муҳаббатлари юксак эканини сезиш ҳеч гап эмас.

Мусобақада иштирок этаётган қизларнинг бир хилда адрас кийиб ўтиришлари уларни бошқа вилоятлар қатнашувчиларидан ажратиб турибди. Водийнинг тимсоли бўлган мазкур матони билмаган одам бўлмаса керак. Аллоҳнинг Китоби Қуръони Каримни қучоқлаб ўтирган аёл-қизларимизни кўриб беихтиёр кўзингга ёш келади.

Мусобақанинг гўзал тарзда ўтиши учун Фарғона вилоятининг барча туманларида мутасадди ташкилотлар, жумладан, ҳокимият, тинчликни сақлаш органлари, соғлиқни сақлаш посбонлари ва бошқаларнинг белни маҳкам боғлашгани таҳсинга сазовордир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Аллоҳнинг Каломини олий қилиш учун бошлаган буюк ташаббусларини барча-барча Қуръонга муҳаббатлилар қўллашгани, халқ кўзида ёш билан у кишини дуолар қилиши очиқ-ойдин ҳақиқатдир.

Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ичида аёл-қиз иштирокчилар сони кўплиги бўйича Андижон вилоятидан сўнг (612 та) Фарғона вилояти иккинчи ўринда турибди (526 та). Учинчи ўринни эса 218 та аёл-қиз иштирокчиси билан Наманган эгаллади.

Фарғона вилоятининг деярли барча ҳудудларидаги Қуръон мусобақаларида “muslimaat.uz” сайти ходималари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Улар қайноқ хабарларни жойида халққа тақдим этиш билан бирга гўзал салавоту нашидлар ижроси ҳамда чиройли Қуръон тиловатлари билан ҳам Аллоҳ таолонинг Китобига муҳаббатли қалбларга янада файз улашмоқдалар.

Хабарлар давомини биз билан кузатишингизни сўраб қоламиз.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

“muslimaat.uz” сайти учун махсус тайёрлади

                          
Мавзуга оид мақолалар
Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб «Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга давоми...

15:25 / 26.10.2017 9201
Cалафи солиҳларидан бири ҳаётидан мамнун, нафси хотиржам, ҳаётидан нолимас, қийинчиликлардан эса давоми...

22:26 / 25.01.2017 5718
Маҳфуза Исмоил Махдум қизининг Muslimaat.uz сайти 10 йиллик тадбиридаги дуоси

01:14 / 24.10.2017 4717
3 « , ». « ». Учинчи ҳадис Амр ибн Мурра Жуҳанийдан ривоят қилинади «Расулуллоҳ давоми...

10:31 / 13.12.2018 4219