Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уламо ичинда қалбимга яқин, Энг ёруғ нур сочган, гўёки чақин, Мени маддоҳ экан деманг сиз тағин, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!   Пайғамбар меросин тутиб омонат, Ҳақни етқазасиз қилмай хиёнат, Сиз‑ла англадим не дин-у диёнат, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!   Сиз менга ғойибдан бўлиб муаллим, Қуръон, ҳадислардан берасиз таълим, Бўлса Сизча бўлар бир аҳли илм, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, сизга чин шогирд бўламан!   Китобингиз ўқисам кўзларимда ёш, Қалбимда иймоним нур сочар – қуёш, Отса ҳам жоҳиллар ортингиздан тош, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!   МУҲАММАДга содиқ МУҲАММАД СОДИҚ, Сизга илм-у ҳикмат Аллоҳдан тортиқ, Фазилат бормикан бундан‑да ортиқ?! Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!   Билиб ё билмасдан ботилни сўзлаб Юрган кўп қалбида дунёни кўзлаб, Ҳақиқий устозни топдим мен излаб, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!   Саволлар жавобсиз қолмас ҳеч қачон, Бизнинг бахтимизга бўлинг соғ‑омон, Ўзимни ёқтирмай, кўрсам ҳам ёмон, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!   Яшамоқ бахтлидир Сиз‑ла бир жойда, Ҳатто туғилибман Сиз‑ла бир ойда, Айтган пандларингиз бермоқда фойда, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!   Ёдга тушар ўша ҳадисдаги сўз: «Уламо мисоли таомдаги туз». Отам бўлмадингиз, аттанг, минг афсус. Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!   Балки, мен Сиз учун оддий бир мухлис, Лекин Сиз мен учун тенгсиз устозсиз, Шу сабаб изҳорим йўлладим «чексиз», Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!

Мухлислардан

 
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Дин «Дин» сўзи «итоат, парҳез, эътиқод, ҳисоб, ишонч, мукофот, ҳукм, йўл тутиш» деган маъноларни билдиради. Дин илоҳий йўлйўриқлар, давоми...

02:01 / 21.04.2017 3857
Масаллиқлар 200 гр қайнатилган мол гўшти, 4 та помидор, 2 та бодринг, 2 та пиёз, 200 гр гуруч, 200 гр сметана, петрушка кўкати, майдаланган қора мурч, туз. Гўшт йирик давоми...

02:05 / 29.11.2016 3084
  Жорий йилнинг 20 октябрида «islom.uz» портали ўзининг 10 йиллигини нишонлади. Байрам тантанасини фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари очдилар. давоми...

09:37 / 02.01.2017 2915
Ўн тўққизинчи кун... Ассалому алайкум Бугун ўн тўққизинчи кун Биласизми кеча тунда бир туш кўрдим. Дадам менга «Агар яхши туш кўрсанг уни яхши кўрганларингга давоми...

11:06 / 14.06.2017 2365