Яхши ота-она бўлишнинг 9 сири
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рус тилидан Азиза Жалолиддинова таржимаси

  1. Асабийлашманг! Ўзингиздан бошланг. Авваламбор, болалар бизнинг кайфиятмизни ҳис қилиб, ундан таъсирланадилар. Хотиржам аёлларнинг фарзандлари ҳам хотиржам бўлишади. Иккинчидан, болалар бизнинг улкан сабримизга муҳтожлар. Шунинг учун сизнинг руҳий ҳолатингиз ҳам яхши ҳолатда бўлиши лозим. Уй ишларингиз қолиб кетса ҳам, албатта, тиниқиб ухланг. Агар қариндошларингиз сизга ёрдамларини таклиф қилсалар, рад этманг. Уйдан ташқарига чиқишга ва онда-сонда бўлса-да, уй жиҳозларини ўзгартириб туришга ҳаракат қилинг. Фарзандингизга ўз ҳаётидан мамнун она керак.
  2. Фикрингиздан қайтманг! Агар фарзандингизга ваъда берган бўлсангиз, албатта, уни бажаринг. Бу нарса тақиқларга ҳам тегишли: мабодо бир нарсани бир марта тақиқлаган бўлсангиз, қолганларида ҳам шу тақиққа амал қилинг. Шунингдек, «Она билан мумкин эмас, ота билан мумкин», деган тушунча ҳам бўлмаслиги керак. Оиланинг барча аъзоларида тўғри тарбия қилиш стратегияси бўлиши лозим.
  3. Урманг! Агар болага қўл кўтарсангиз (бу енгилгина шапати бўлса ҳам), унга келишмовчиликларни куч билан ҳал қилишни ўргатасиз. Болакай ким каттароқ, кучлироқ бўлса, ҳақ бўлади, деб ўйлайди. Бунинг хавфли томони у катта бўлгач, сизга нисабатан ҳам худди шу ишни қилиши мумкин бўлишидадир.
  4. Алдаманг! Агар эмлатишга кетаётган бўлсангиз, ҳаммасини борича айтинг: «У ерда сенга укол қилишади, бу ёқимли ҳолат эмас, аммо мен ёнингда бўламан», денг. Агар фарзандингиз сиздан бирор нарса сўраган бўлса ва у сизнинг ёдингиздан кўтарилган бўлса, шунчаки узр сўранг. Ҳар бир кичик ёлғон обрўингиз тўкилишига сабаб бўлади.
  5. Шантаж қилманг! (Яъни дўқ-пўписа қилманг!) «Агар бақирмасанг, ширинлик бераман» ёки «Бас қилмасанг, мультфильм томоша қилмайсан» каби гаплар шантаж ва манипуляция (ҳийла қилиш)дир. Доим бола сиз хоҳлаётган ишингизни қилишига ундайдиган муносиб сўзлар топа олиш лозим. Энг муҳими сабрли бўлинг.
  6. Таъқиқламанг! Болага бирор нарсани таъқиқлашдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринг, шу нарсани тақиқлаш шунчалик муҳимми? Тақиқлар имкон қадар кам бўлиши керак, акс ҳолда бола уларнинг барчасини қабул ҳам қила олмайди, эслаб ҳам қолмайди. Розетка, иссиқ газ плитаси, ойна, катта йўллар – аниқ мумкин эмас. Қолган барча нарсаларни ё кўринмайдиган жойга олиб қўйиш керак ё ўзини бўш қўйиб, рухсат бериш керак. Агар фарзандингиз қимматбаҳо қўл телефонингиз ёки лаб бўёғингизни олса, бу сизнинг айбингиз, уларни беркитиб қўйишингиз керак эди. Бола учун эса бу – мутлақ меҳнат қилиб топилган ўлжа.
  7. Нотўғри намуна бўлманг! Бирор қилиш мумкин бўлмаган ишни қила туриб уни фарзандга тақиқлаш аҳмоқона иш. «Мен каттаман, менга мумкин» каби изоҳлар мутлақо ёрдам бермайди.
  8. Хатоларингизни тан олишдан қўрқманг! Агар сиз жаҳл устида болага бақириб берсангиз ёки уриб юборсангиз, ножўя қарор қабул қилган бўлсангиз ё фарзандингизни нотўғри тушунган бўлсангиз, албатта, унга вазиятни тушунтириб, қаерда хато қилганингизни айтиб, узр сўранг. Сизнинг обрўингизга таъсир қилмайди, хавотир олманг. Аммо «кичик жаноб» хатоларидан уялиш керак эмаслигини тушуниб етади. Ахир биз хатолар орқали тажриба орттириб борамиз.
  9. Эркалашдан қўрқманг! Болани бағрингизга босишдан, кўтаришдан, совға олишдан қўрқманг. Агар имконингиз бўлса, фарзандингизни қучоқланг, кўтаринг, совғалар беринг. Энг муҳими – юқорида келтирилган аниқ тарбия услубига риоя қилиш. Агар сиз ўрнатилган қонун-қоидаларга тўлиқ амал қилсангиз, бошқа ишларда болангизга истагингизча рухсат беришингиз мумкин. Ахир фарзандларимизнинг болалиги бир марта бўлади-ку!

                                                                             Манба: www.islamisemya.com  сайтидан эркин таржима

Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик оилаларда болалар вақтларини биргаликда ўтказишганда тортишиш ва урушжанжаллар ҳам кўпаяди. Уйда давоми...

07:01 / 08.04.2019 3061
embedhttpswww.youtube.comwatchvy1TJM4YrZwembed

08:51 / 07.04.2017 4366
Бугун 19 апрель куни Ҳилол нашриётининг мажлислар залида muslimaat.uz сайти ходимлари томонидан навбатдаги давоми...

12:18 / 19.04.2018 2658