МЕҲРГА САЗОВОР БЎЛИШ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Суат ОЗГЕ

Турк тилидан Умида АДИЗОВА таржимаси

  Бир бадавлат одам меҳрни пулга сотиб олиш мумкин, деган ўйда ҳаракат қилар экан. Турли ўлка-ю юртларни кезиб, мақсадига эришиш — меҳр-муҳаббатга сазовор бўлиш учун ҳисобсиз пул сарфлабди. Аммо барча ҳаракатлари бесамар кетибди. Истагига эриша олмабди, ҳар қанча уринса-да. Бойлиги ёрдамида бир муддат дўстлик ришталарини боғласа-да, вақт ўтиб, ҳиссиётлар ҳақиқий эмаслигини англарди.

Бир куни истагига эришолмагани учун шаҳар майдонида: “Нима қилсам ҳам, ҳақиқий муҳаббатга эриша олмадим! Қанчадан-қанча олтинлар сарфладим, ҳисобсиз пуллар сочдим, лекин барибир меҳрга муҳтож бўлдим. Одамлар бунчалик нонкўр бўлмаса?!”  дея бақира бошлабди.

Ўша ердан ўтиб кетаётган бир дарвеш унинг дийдиёларини эшитиб қолибди ва қаршисига ўтиб, қўли билан ўзига имлабди. Сўнг кўчадаги дайди мушукнинг яқинига бориб, қўлидаги нон ушоқларини жониворга тутибди. Қорни тўйган мушук ўзига нон берган дарвешнинг ортидан айрилмабди. Дарвеш бу воқеани кузатиб турган бадавлат кишининг олдига борибди ва:

  • Сен меҳр-муҳаббатга эришишни истаганмидинг? – дея сўрабди.

Тасдиқ жавобини олгач:

— Меҳр исташдан аввал беришни ўрганишинг керак, болам, – дебди дарвеш бадавлат кишининг кўзларига қараб.

  • Нималар деяпсан? – деб жиғибийрон бўлибди бадавлат киши. – Ҳалидан бери мол-дунё, тилло-ю пуллар сарфлаб меҳрга эришолмаганимни айтиб бақиряпман-ку!
  • Бироз аввал ожизгина мушук боласининг меҳрига бир парча нон билан эришганимга гувоҳ бўлдинг-ку! – дебди дарвеш. – Ҳа, меҳр-муҳаббатга эришиш учун нималардир беришинг керак. Аммо мол-дунё, пул  эмас, самимий меҳр беришинг лозим.  Меҳр-муҳаббатга эришиш учун аввало ўзинг одамларга меҳр-муҳаббатли бўласан...

 

Мавзуга оид мақолалар
Савол Бир таниш дугонам бир йилдан бери турмуш ўртоғи билан никоҳсиз яшайди. Сабаби у иккинчи хотин. Домла давоми...

07:28 / 28.11.2016 8133
Инсон Аллоҳ таолога ибодат қилиб, Рамазон рўзасини тутар экан, тақво зинапояларидан кўтарилаверади. Лекин давоми...

13:00 / 10.11.2016 3437
Арабистон ярим ороли гоҳ у, гоҳ бу давлатнинг қўшинлари билан ҳарбий тўқнашувларга дуч келиб турарди. Шу давоми...

16:11 / 27.10.2016 5165
«Муслимаат.уз» аёлқизлар сайти яна бир хайрли ишни амалга оширди. Сайт ходималари тегишли жойга мурожаат давоми...

15:28 / 31.10.2017 4514