Мусулмон талабалар шифокорларнинг ишини енгиллатиш учун мослама яратдилар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шифокорларга беморларни масофадан туриб кузатиб бориш имкониятини берадиган ультра замонавий ускуна Бирлашган Араб Амирликлари Университетининг муҳандислик коллежи талабалари томонидан ишлаб чиқилди.  Бу ускуна беморларнинг касалхоналарда бўлиш вақтини қисқартиради. Шунингдек,  қариялар ва доимий диагностикага муҳтожлар устидан тиббий назоратни осонлаштиради.

Бу механизм Мариям Ҳасан Али ал-Али, Шамма Аҳмед Салим ал-Мазруи, Амира Саид Муҳаммад ал-Мазруи, Ваад Саид Салим ал-Мазруи ва Доҳа Тавфиқ Жамил Кулейб бошчилигидаги битирувчи талабалар лойиҳасининг натижасидир.

"Биз олиб юриш осон бўлган антенна узатгичини ишлаб чиқара олдик.  Бу доимий кузатувни талаб қиладиган касаллик ҳолатларини масофадан кузатишда ишлатиладиган энг кичик симсиз қурилмалардан бири",  дейди талабалар.


Манбаси: islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
quotҲадис ва Ҳаётquot туркум китобининг 24жузи quotПешқадамлар розияллоҳу анҳумquot китобидан 17 октябрь куни давоми...

23:21 / 19.10.2022 3497
Muslimaat.uz сайти ва Bintu Sodiq раҳбари, устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқ Туркиянинг Истанбул шаҳрига сафар давоми...

05:53 / 30.11.2020 3877
Куни кеча AҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Beautiful Signs Aкушерлик доялик жамоаси ва кўплаб аёлларимиз давоми...

23:47 / 15.08.2020 4135
Шу йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имомдомлалар ўртасида Йил имоми ndash 2023rdquo кўрик давоми...

12:02 / 06.12.2023 2348