Дмитрий Песков Россияда 20 миллионга яқин мусулмон яшаётганини таъкидлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Франциянинг Charlie Hebdo нашри каби нашр Россияда пайдо бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади.  У Россияда 20 миллионга яқин мусулмон яшаётганини унутмасликка чақирди.

"Шуни унутмайликки, Россия қисман мусулмон мамлакати, Россияда 20 миллионга яқин мусулмон яшайди. Россияда асосий дин насронийликдир, аммо бизнинг мамлакатимизнинг ўзига хослиги унинг кўп миллатли ва кўп конфессиялигида. Ва барча эътиқоддаги инсонлар бир-бирига тўлиқ ҳурмат билан яшайди", деди Песков.

Шунингдек, давлат раҳбарининг вакили диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш ва диний сабабларга кўра содир этиладиган жиноятларга ҳам йўл қўйиб бўлмаслигини айтди.

Манба: Islam.ru

Мавзуга оид мақолалар
Эртага янги ҳижрий йил ndash 1445 йил киради. Муҳаррам ойи киради. Бу ой рамазон ойидан кейин турадиган энг давоми...

04:33 / 19.07.2023 1352
Барбадослик оммабоп қўшиқчи, актриса, дизайнер ва филантроп Рианна ҳижобда ва кўзга ташланмайдиган, ёпиқ давоми...

23:56 / 25.11.2020 2547
Упол Ўш вилояти, Ўзган туманининг Айри Сув қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни битиргач, у Россия давоми...

23:13 / 22.12.2020 2250
Диққат, muslimaat.uz телеграм каналида янгилик.Мўминнинг умр сафари, рукни ишга тушмоқдаhellipАлҳамдулиллаҳ, сўнгги давоми...

21:23 / 16.12.2022 3364