Кутубхона ва китоб дўконларидан ҳар қандай китоб турини топишингиз мумкин деб ўйлайсизми?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Aммо Мичиган штатидаги икки ўсмир қиз мусулмон аёллар ҳақида бирон бир китоб топа олишмаган.17 ёшли опа-сингиллар Зена Насири ва 15 ёшли М ена Насири нотижорат ташкилотга асос солиб, кутубхоналар ва мактабларда мусулмон аёллар ҳақида китоблар сонини кўпайтиришга ҳисса қўшмоқда.

Эндиликда машҳур опа-сингиллар ўз лойиҳаларини яна ҳам ривожлантириб, ўзларининг китобларини ёзишяпти. Улар ўз китобларида ўтмишдаги ва ҳозирги кундаги машҳур муслима аёлларнинг ҳаёти ва фаолиятини ёритишяпти.

Хилма-хилликнинг етишмаслиги

Икки йил аввал, Зена ва Мена ибратли тарихий шахсларни тадқиқ қилиш мақсадида ташкил этилган мактаб лойиҳасида иштирок этдилар.

“Биз лойиҳада муслима аёллар фаолиятини ёритиб иштирок этишни истадик, чунки онам доимо улар ҳақида бизга ибратли ҳикоялар айтиб беради”, деди Мена “Free press” билан суҳбатда. “Ва ўша ҳикоялар ҳақиқатан ҳам ибратли эди ва бизни илҳомлантирар эди, чунки ҳикоялар орқали биз улар билан боғланишимиз мумкин эди”.

Зена дунёдаги биринчи университетга асос солган Фотима ал-Фиҳри фаолиятини танлади. Мена дунёдаги биринчи жанговар учувчи аёл Сабиҳа Гўкчен фаолиятини танлади.Бироқ улар мактаб ва жамоат кутубхонасида ўз қаҳрамонлари ҳақида, умуман, таниқли муслима аёллар ҳақидаги китобларни  топа олишмади. “Шунда биз изланаётган мавзуда китоблар деярли учрамаслиги ва бу борада хилма-хиллик йўқлигини биринчи марта англадик”, деди Мена.

Ижобий жавоб

Лойиҳа бўйича иш бошланиб, бир мунча вақт ўтгач, қизлар Рочестер жамоатчилик мактаблари (Rochester Community schools)нинг фонди билан боғланишди ва мактабнинг медиа марказига мусулмон шахслар ҳақида китобларни ҳам киритиш учун маблағ сўрашди.

Фикрга ижобий муносабат билдирилди ва бир қанча китоблар ушбу ҳамжамият мактабларининг кутубхоналарига келтирилди.

“Биз Рочестер жамоатчилик мактабларига 200 га яқин китоб қабул олдик. Охир оқибат, бутун лойиҳа бизни янада қўллаб-қувватлади ва биз уни нотижорат ташкилотга айлантирдик”, деди Зена.

Опа-сингиллар кўп изланишлар олиб боришлари ва мусулмон аёлларга хос бўлган китобларни топишлари керак эди. Улар ўз веб-сайтларини яратиб, унда рўйхат туздилар, давр ва жанр бўйича китобларни жойлаштириб чиқдилар.

Икковлари – китоблар муаллифи

Зена ва Мена ўзларининг янги лойиҳалари – ўзларининг китобларини тақдим этишди. Китоблар саодат асридан бошлаб бугунги кунга қадар яшаб ўтган фаол ва ибратли муслима аёллар ҳақида бўлиб, ҳозирда ушбу китобларнинг сони 50 тага етди.  

Уларнинг лойиҳаси чинакам тадбирга айланди.  Опа-сингиллар бутун дунё кутубхоналари пештахталаридан ўз китоблари жой эгаллашидан жуда ҳам мамнун бўлишди.

“aboutislam” нашри асосида Оиша тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Бухоро яқинидаги Сухор деган қишлоқда Саййид Амир Кулол қуддиса сирруҳининг мақбараси бор. Биз бу ерга аср давоми...

03:25 / 29.11.2023 151
Холида бегим кашмирлик бўлиб, у ҳозирда 87 ёшда. Аёл бутун умри давомида ҳаж қилиш умидида тўплаган давоми...

16:02 / 21.04.2020 3059
Ва ниҳоят, томонларнинг фикрмулоҳазалари, керакли имтиёз ва мажбуриятлари, талаб ва таклифларини имкон давоми...

06:57 / 28.11.2022 3899
Шифокорларга беморларни масофадан туриб кузатиб бориш имкониятини берадиган ультра замонавий ускуна давоми...

16:26 / 06.01.2021 2401