РАМАЗОН МАЖЛИСИ

02:45 / 16.04.2023 859



Доктор Мустафо Абу Сулаймон ан-Надвий ан-Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг "Рўза ойининг азаматини даъватчиларга ва авом халққа эслатиш" китоби асосида суҳбатлар (28-мажлис)


 ҚИЁМУЛ ЛАЙЛДА НАБИЙ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ҲОЛАТЛАРИ


Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Аллоҳга энг маҳбуб намоз Довуд алайҳиссаломнинг намозидир. Аллоҳга энг маҳбуб рўза Довуднинг рўзасидир. У кечанинг ярмида ухлар, учдан бирида қоим бўлиб ўтказар ва олтидан бирида ухлар эди. Бир кун рўза тутиб, бир кун оғзи очиқ бўлар эди", дедилар». (Учовлари ривоят қилишган)


Одинахон Муҳаммад Содиқ



Муаллиф