РАМАЗОН МАЖЛИСИ

09:34 / 15.04.2023 2339



Доктор Мустафо Абу Сулаймон ан-Надвий ан-Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг "Рўза ойининг азаматини даъватчиларга ва авом халққа эслатиш" китоби асосида суҳбатлар (27-мажлис)


ҚИЁМУЛ ЛАЙЛ ФАЗЛИ, ОДОБЛАРИ ВА АҲКОМЛАРИ



 Қиёмул лайл кечанинг қайси қисмига тўғри келади?

 Кечаси қоим бўлган бандани Аллоҳ таоло яхши кўради.

 Кечада қоим бўлиш гуноҳлардан поклайди.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:


«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Сиздан бирингиз қачон ухласа, шайтон унинг бошининг орқасига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни уриб: "Сенга узун кеча бор, ухла!" дейди. Агар у уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, тугунлари ечилиб, ўзи ҳаракатчан, руҳи пок бўлади. Агар ундоқ қилмаса, руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб ўрнидан туради", дедилар»  (Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган).


Одинахон Муҳаммад Содиқ



Муаллиф