Тиббий маслаҳатлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳар бир дардни ҳам, давосини ҳам Аллоҳ беради», дейди доно ҳалқимиз. Бу – ҳақ гап. Аллоҳ кимга дард берса, давосини ҳам табиатда яратиб қўйган. Бироқ инсонлар ақлларини ишлатиб, тиб илмини мукаммал ўрганиб, табиатдан оқилона фойдалансалар, барча дардларига шифо топадилар.
Ҳар бир инсон ўзига хос мижоз билан яратилган. Қарияларимиз мижозни яхши биладилар. Улар буни иссиқ, совуқ, думижоз деб атайдилар. Тиббиёт билан шуғулланган боболаримиз мижозни илмий тарзда ёзиб қолдирганлар. Шахснинг мижозини аниқлаш жуда мураккаб бўлган. Лекин буюк бобомиз Ибн Сино уни осонлаштириб, 3 та мижозга ажратган. Айрим инсонлар тўладан келган, оқ рангли, сочлари сариқ бўлса совуқ мижоз бўладилар. Совуқ мижозлилар қариганда кўп касалликларга чалинадилар. Бел ва оёқлари оғрийди. Қариган сари совуқликка мойил бўлиб қоладилар. Шунинг учун ҳар хил хасталикларга чалинадилар. Иссиқ мижозлилар қариганда совуқликка мойил бўлиб борсалар-да, хасталикларга камроқ учрайдилар, чунки улар қорачадан келган, сочлари қора, озғин бўладилар. Думижозлар ҳар икки мижозни ўртасидагилар ҳисобланадилар. Хасталиклар ҳам ҳар иккала мижоз ўртасидагидек бўлади. Улар буғдой ранг, сочлари ҳам ўртача рангда бўлади. Инсон танаси қариганда совуқликка мойил бўлиб боргани учун бу ёшда кўпроқ иссиқлик таомлар ва мевалардан истеъмол қилиши керак бўлади. Совуқлик таом ва мевалардан қисман четланиш зарур. Агар одам ёшлигидан мижозини аниқлаб, мижозига мос овқатларни меъёрида истеъмол қилиб юрса, хасталикка чалинмайди. Аёллар орасида совуқ мижозлилар эркакларга нисбатан кўпроқ бўлади, чунки аксари аёллар тўладан келган бўладилар. Уларда бел ва оёқ оғриқлари кўп учрайди. Оёқ томирларида ўзгаришлар бошланади. Бундай одамлар кўпроқ ўтиришса, оёқлари оғриғи кучайиб, бутунлай юра олмай қоладилар. Бунинг учун улар кўпроқ ҳаракат қилишлари керак. Оёқ оғриғининг биринчи давоси – бу Яратганнинг бизга фарз қилган намозидир. Кунига беш маҳал бажариладиган бу амал ҳар қандай бадантарбиядан афзал ҳисобланади. Унинг афзаллиги тиббиёт нуқтаи назаридан ҳам исботланган. Айрим юртдошларимиз ўзларининг овқатланиш тартибини нотўғри йўлга қўйганлар. Аслида эса эрталаб яхши овқатланиш керак. Пешинда камроқ, кечқурун эса янада камроқ овқатланиш тананинг соғлом бўлиши гаровидир. Биз эса аксинча овқатланамиз. Эрталаб иштаҳа йўқ, деб кўпинча бир пиёла чой ичиб ишга кетамиз, кечқурун эса бир коса ош еб ётадиган бўлсак, иштаҳа қаердан бўлсин. Кечаси билан ҳаракатсиз танадаги ошқозонимиз бечора овқатни ҳазм қилиш учун жуда кўп куч сарфлайди. Шунинг учун кўпгина хасталиклар азонга яқин пайдо бўлади, натижада иштаҳа бўлмайди. Агар ҳар бир хонадонда оила аъзолари мол ва қўй суякларидан тез-тез лиқилдоқ (холодес) ёки қайнатма тайёрлаб, кўкатлардан солиб, кексалар билан бирга истеъмол қилсалар, ҳамма учун фойдали бўлади. Бу билан оёқ оғришининг олдини олган бўласиз. Кечқурун бир коса овқат ўрнига ликопчада қирилган сабзига озгина шакар ёки асал аралаштриб есангиз ёки қизил лавлагини қирғичдан ўтказиб озгина шакар қўшиб танаввул қилсангиз ҳам фойдалидир. Қон тозаланади, ич юриши яхшиланади, қувват бағишлайди. Йўтал ва балғам ажралиши камаяди, уйқу яхшиланади, ўзини енгил ҳис қилинади. Фойдали маслаҳат: Ички аъзоларимизда сувга эҳтиёж бўлса, чанқаймиз, шунда уни қондиришга киришамиз. Лекин ташқи аъзоларимиздаги тери ҳужайраларда ҳам сувга эҳтиёж бўлади. Бироқ ташқи эт хужайраларимиз «сув бер» деб айтишни билмайди. Шу туфайли улар қурий бошлайди. Натижада тери тиришади, ёрилади, қораяди, сарғаяди ва ҳоказо. Шунинг учун ташқи аъзоларимизни ҳам сувлаб туриш зарур. Бу дегани юз қўлимизни, оёғимизни кунига уч-тўрт марта ювиш. Бунда таҳорат айни муддао ҳар бир ибодат инсон тан сиҳати учун фойдалидир. Шунингдек, ётишда ва эрталаб чашма (душ) қабул қилиш лозим. Шунда эрта қаришга барҳам берилади.
Мавзуга оид мақолалар
Хабар берилишича, Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонга қилган ташрифида Ўзбекистондан 5200 та давоми...

05:23 / 23.01.2017 2535
Рамазон ойи кириши муносабати билан, сизларга ошқозонни тозалаш борасида табибларнинг бир неча давоми...

12:27 / 07.02.2017 4764
Кўкрак саратони аёллар орасида энг кўп тарқалган саратон тури бўлиб, аёлларнинг бу касаллик туфайли ўлими давоми...

06:25 / 20.03.2019 3432
Тайландда илк бора очилган  «АлМероз» исломий меҳмонхонаси иш фаолиятининг биринчи олти ойлиги мобайнида  давоми...

15:08 / 11.03.2017 4308