Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ.
Жавоблар учун Аллоҳ сизларни мукофатласин!
Саволим: Менинг дадамни дадалари яъни мени отамнинг ака-укалар (менга бобо бòладилар) улар менга маҳрам ҳисобланадими айтиб юбора оласизми?
Бобомлар меҳмонга келишганда мендан улар билан сòрашишимни сòрашади (бизда катта аёллар эркакларни елкасидан қоқиб сорашишадию ,шундай ҳолда). Шу тарзда сòрашсам кейин ичим ғаш бòлиб юраман. Шу борада иккиланяпман.
– Ва алайкум ассалом! Дадангизнинг ака укалари қандай қилиб сизга бобо бўлади. Улар амакиларингиз ва улар сизга маҳрам. Бобонгизнинг ака укалари ҳам сизга маҳрам. Валлоҳу аълам!