Ассалому алайкум! Мен шаввол ойи рўзасини хайитдан кейин бошладим, шаввол ойи кетмасидан тутиб олиш учун, қарз рўзаларимни эса кейин бўлиб бўлиб тутмоқчи эдим. Лекин менга аввал қазо рўза тутилиши керак, уни тутмасдан шаввол ойи рўзасини тутса нисобга ўтмайди дейишди. Маслахат берин, Энди аввал қарз рўзамни тутиб, яна бошқатдан шавволни рўзасини тутайми ёки хисобга ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Ўтади, иншааллоҳ. Энди қарзларингизни тутаверинг. Валлоҳу аълам!