Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум, Китоб блог юргазаман. Интернет тармоғида бир киши "таржима китобларда нур йўқ" деб комментарияда ёзиб қолдирган экан. Бошқа кўплаб гаплар ёзгандию, ҳозир уларни айтмадим. Гапларидан жаҳлим чиқиб "Агарки таржима китобда нур бўлмаса шунча олимлар беҳудага уринишибди эканда Қуръонни дунё тилларига таржима қилишга, Шайхимиз Муҳаммадсодиқ роҳматуллоҳ бекор ҳаракарат қилибдиларда, тафсир ёзишга" деб жавоб қилдим. Шайхларни иши хатолиги, тарихда алломалар диний асарларни бошқа тилга таржима қилмаганлиги ҳақида коп гаплар ёзиб, истасангиз Қуръонни таржима қилиш жоизмаслиги ҳақида далил келтираман деди.
Саволим, Қуръонни таржима қилиш жоиз эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Шайх ҳазратлари ўзлари Қуръонни таржима қилинмаслиги, балки унинг маънолари таржима қилинишини айтганлар. Тафсир бошқа нарса. У билмай гапирибди. Тафсириларини ўқиб кўрсангиз жавобини топасиз. Валлоҳу аълам!