Қуръонни таржима қилиш жоиз эмасми?

11:08 / 09.11.2022 | Shaxnoza | 340
Ассалому алайкум! Бир киши Юсуф сурасининг 2-оятини келтириб, "мен бу оятни таржима қилмайман чунки Аллоҳдан қўрқаман. хақ йўл битта, Қуръонни таржима қилиш жоиз эмас. Дин юртимизга кириб келганига 1350 йил бўлди, не не забардас олимлар ўтди, нега ақалли 1та таржима чиқмади, шайхингиз билганни улар билмасмиди. Имом Бухорий нега Қуръонни таржима қилмаган?" Деб айтди.

Мен бу борада ҳеч қандай илмим йўқлиги учун сизга савол йўллаяпман, бу одамнинг гаплари қанчалар тоғри? Қуръонни ёки бошқа диний китобларни таржима қилиш мумкинмасми? Унда араб тилини ўрганишга зеҳни, шароити етмайдиган, кексайган, ёки шу каби кишилар нима қилади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фақатгина Қуръони каримни таржима қилиб бўлмайди, чунки у илоҳий каломдир. Балки унинг маъноларини таржима қилинади. Ундан бошқа шаръий китобларни таржима қилиш жоиз, жумладан ҳадиси шарифни ҳам. Валлоҳу аълам!