Ассалом алайкум Устозам Одинаҳон опа. ёшим 12 да, Сизнинг ғоибона шогирдингизман. Бинту Содиқ каналини кузатиб бораман. Алҳамдулиллаҳ 7 ёшимдан берики Намоз ва Қуръон Каримни қолдирмайман, ҳар куни эрталаб ва кеч ўзимга вазифа қилиб тиловатни қолдирмайман, фарзларни қолдирмайман рўза тутаман, суннатга имкон қадар амал қиламан. Онам Ислом арконларини гўзал қилиб тушунтириб келмоқдалар. Ҳали балоғатга етмадим. Онамжоним доим динга хизмат қиладиган қиз бўлишингиз керак зеҳнингиз яхши Муҳаддис бўлсангиз яхши бўлар эди дейдилар, кўп адабиётлар олиб келиб берганлар. Мен эса кўпроқ дунёвий илмга вақт сарфлаб қўймоқдаман, Математика, Ингилиз тили, Физика, фанига қаттиқ қизиқаман. Уйда лабараториям бўлса, нарсалар ясаб ихтиро қилгим келади, менга дунё илмига қизиқиш кучлироқ, мени виждонимни қийнаётган савол, дунёвий илмни эгаллаб ҳам динга хизмат қилишим мумкинми? Мумкин бўлса қандай қилиб? Онамга қандай қилиб чиройли тарзда тушунтирсам бўлади? Онам доим Сизни кузатиб борадилар дарсларингизга қатнашиб турадилар. Мен юзига гапини қайтара олмаяпман, Онамни ҳафа қилиб қўймаслик учун беркитиб кўпроқ дунёвий дарс қилиб қўяпман. Қўшимча Ҳадис ва Диний адабиётлар ўқий олмаяпман. Виждоним қийналяпди дунёвий илмга муҳаббатни кўпроқ қўяпман мен нотўгри иш қилмаяпманми? Нотоғри бўлса ўзимни қандай ислоҳ қилсам бўлади?
Андижондан. Моҳларой
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри эмас. Сиз айтган билимлар ҳам зарур. Ўзингизда қизиқиш бўлса яхшилаб ўрганинг. Ўша билимларни тўғри ният ва шаръий кўрсатмалар билан амалга оширсангиз у ҳам диний билимлар қаторида бўлади. Валлоҳу аълам!