Одам ўлдирган одам

03:14 / 14.05.2022 | Oysha | 340
Ассалому алайкум!
яқинда бир аёл "Агар кимдир кимнидар ўлдирса, унинг гуноҳларини олади ва ўлдирилган одам гуноҳсизга айланади. чунки у Аллоҳ белгилаган вақтда жон бермади" деб айтди.
шу гап тўғрими? балки Аллоҳ унга шундай ажални лозим топгандир, ўлдирилгани учун пок ҳолга келиши ростмикин деб шубҳага бордим. шубҳам ноўрин бўлса, Аллоҳ кечирсин, ҳаммамизга гўзал хотима берсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир ажал Аллоҳ белгилаган вақтда бўлади, гарчи банданинг қўлидан ўлим топса ҳам. Қатл қилинган бегуноҳ бўлиб қолади, деган гап йўқ.
Валлоҳу аълам!